Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

37 та қонун ҳужжатига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда

 37 та қонун ҳужжатига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда

Сўнгги йилларда мамлакатимизда ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш, ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, эскирган, замон талабларига мос келмайдиган тартиб-таомилларни такомиллаштириш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Мазкур йўналишларда олиб борилган ишлар лицензиялаш ва рухсат бериш тизимини либераллаштириш ҳамда институционал ислоҳ қилишнинг янги босқичини бошлаш учун мустаҳкам асос яратди.

Бинобарин, Президентимизнинг 2020 йил 24 августдаги “Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан амалдаги 70 турдаги лиценцияланадиган фаолиятлар ва 34 турдаги рухсатномалар бекор қилинди.

Шунга кўра, 37 та қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳамда ушбу муносабатларнинг тартибга солиниши зарурати мавжуд.  

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида биринчи ўқишда муҳокама қилинган “Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун рухсат бериш тартиб-таомиллари турлари қисқартирилганлиги ҳамда соддалаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” ги қонун лойиҳаси ушбу Фармон ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.  

Таъкидлаб ўтилганидек, лойиҳа билан лиценция ва рухсатномалар соҳасини тартибга солувчи 33 та қонунга, шунингдек, Жиноят, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги, Фуқаролик ва Солиқ кодексларига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши назарда тутилмокда.

Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши натижасида лицензия ва рухсат бериш соҳасидаги қонун ҳужжатлари мувофиқлаштирилади.

Депутатларнинг таъкидлашича, бу, ўз навбатида, бизнес субъектларига кенг имтиёз ва енгилликлар бериш билан бирга, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш ҳамда мамлакатда ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини янада яхшилашга хизмат қилади.

Муҳокамалардан сўнг, лойиҳа депутатлар томонидан биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан қабул қилинди.

 


Кўришлар сони: 527

Депутатлар минбари

Янгиликлар

22.06.2021
Қонунчилик палатаси Спикери Парламентлараро иттифоқнинг Бош котиби билан учрашди

2021 йил 22 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддинжон Исмоилов Парламентлараро и...

22.06.2021
Ёшларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари кўриб чиқилди

2021 йил 22 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “Мен парламентда ёшларни қўллайман” (I S...

22.06.2021
Фуқаролик процессуал кодексида янги институт жорий этилмоқда

2021 йил 22 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Ўзбекисто...