Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Сейсмик хавфсизлик таъминланади

Сейсмик хавфсизлик таъминланади

Мамлакатимиз сейсмик фаол ҳудудлар туркумига киради. Шу сабабли, Ўзбекистон аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлашнинг қонуний асосларини такомиллаштириш, масъул давлат органларининг бу борадаги ваколатларини белгилаш ҳамда кучли зилзилаларга тайёргарлик кўриш, уларнинг оқибатларини бартараф этишнинг аниқ механизмларини ишлаб чиқиш зарурати мавжуд.

Шу мақсадда ишлаб чиқилган – “Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2021 йил 7 апрель куни бўлиб ўтган мажлисида биринчи ўқишда халқ вакиллари томонидан кўриб чиқилди.

Қонун лойиҳаси 5 та боб ва 26 та моддадан иборат. Унда белгиланаётган нормалар республика аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш, амалдаги қонунчиликдаги бўшлиқларни бартараф этишга хизмат қилади.

Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши аҳоли хавфсизлигини таъминлаш баробарида ижтимоий-иқтисодий самараларга ҳам олиб келади (аҳоли ва ҳудудларнинг сейсмик хавфсизлиги таъминлаш даражаси янги босқичга чиқади, соҳани узвий ривожланиши таъминланади, сейсмик мустаҳкам бино ва иншоотлар қурилиши сифати назоратга олинади).

Депутатлар таъкидлашича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши сейсмик хавфсизликни таъминлашнинг яхлит тизими яратилишига, содир бўлиши мумкин бўлган кучли зилзилаларга доимий тайёргарлик кўриб бориш амалиёти шаклланишига хизмат қилади.

Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан концептуал жиҳатдан биринчи ўқишда қабул қилинди.


Кўришлар сони: 170

Депутатлар минбари

Янгиликлар

08.04.2021
Депутатлар 279 та муаммони жойида ҳал этди

Қизғин ўтган мазкур учрашувлар давомида сайловчилар томонидан 616 та муаммо ва муаммоли вазият, ...

08.04.2021
Хотин-қизларнинг ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш масаласи муҳокама қилинди

Аёллар соғлигини муҳофаза қилиш чоралари, тиббий хизмат қамровини кенгайтириш, оилада соғлом фарзандни...

08.04.2021
Ўзбекистон — Саудия Арабистони: парламентлараро алоқаларнинг янги босқичи

Бугунги глобаллашув жараёнида давлатлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик ва яқин муносабатлар жуда муҳим...