Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Музей соҳасида тадбиркорлик фаолияти қонун билан мустаҳкамланмоқда

Музей соҳасида тадбиркорлик фаолияти қонун билан мустаҳкамланмоқда

Жорий йилнинг 7 апрель куни бўлиб ўтган Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлис йиғилишида «Музейлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси муҳокама этилди.

Мазкур лойиҳа музейларнинг даромад манбаларини кенгайтириш мақсадида улар томонидан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш, жумладан товарлар сотиш ва хизматлар кўрсатишнинг ҳуқуқий асосларини белгилайди.

Маълумки, бугунги кунда музейлар томонидан хўжалик фаолиятини амалга ошириш, жумладан товарлар сотиш ва хизматлар кўрсатишнинг ҳуқуқий асослари белгиланмаганлиги, ҳозирда давлат музейларига бюджет маблағлари кўп ҳолларда музей фаолиятини сақлаб туриш, қуриш ва таъмирлаш ишлари учунгина ажратилиши, музейлар ўзлари даромад топишга кўрсатиладиган хизматларининг сифатини замонавий талабларга ва халқаро стандартларга мослаштиришга ҳаракат қилмас эдилар.

Қонуннинг қабул қилиниши музейлар даромадларини кўпайтириш мақсадида музей ашёлари ва музей коллекциялари хавфсизлигини таъминлаган ҳолда даромад келтирадиган фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини беришга, музейлар томонидан кўрсатиладиган пуллик хизматлар рўйхати ҳамда музейларнинг пуллик хизматлар кўрсатишнинг механизмларини аниқлаштиришга, музейларга маданий мероснинг кўчмас мулк объектларидан фойдаланишда устуворлик ҳуқуқини беришга кенг йўл очади.

 

 


Кўришлар сони: 195

Депутатлар минбари

Янгиликлар

08.04.2021
Депутатлар 279 та муаммони жойида ҳал этди

Қизғин ўтган мазкур учрашувлар давомида сайловчилар томонидан 616 та муаммо ва муаммоли вазият, ...

08.04.2021
Хотин-қизларнинг ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш масаласи муҳокама қилинди

Аёллар соғлигини муҳофаза қилиш чоралари, тиббий хизмат қамровини кенгайтириш, оилада соғлом фарзандни...

08.04.2021
Ўзбекистон — Саудия Арабистони: парламентлараро алоқаларнинг янги босқичи

Бугунги глобаллашув жараёнида давлатлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик ва яқин муносабатлар жуда муҳим...