Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Профилактика инспекторлари суриштирув олиб боради

Профилактика инспекторлари суриштирув олиб боради

Жорий йилнинг 7 апрель куни бўлиб ўтган Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг мажлисида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан киритилган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама этилди.

Унда бир қатор масалага алоқадор вазирлик ва идораларнинг, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ҳодимлари иштирок этишди.

Қонун лойиҳаси Президентимизнинг 2020 йил 24 ноябрдаги “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.

Шунга мувофиқ, Жиноят-процессуал кодексининг 391, 3812-моддаларига электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ жиноятларни аниқлаш, бартараф этиш ва уларнинг олдини олиш бўйича тергов ва суриштирув вазифаларини Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва унинг ҳудудий бўлинмалари зиммасига юклашни назарда тутувчи ўзгартишлар киритилмоқда.

Шу билан бирга, электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш ҳолатлари асосан жойлардаги аҳоли томонидан содир этилишини инобатга олиб, уларнинг олдини олиш ва суриштирув ўтказиш мақсадида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 2453, 248-моддаларига суриштирувга тегишлилик ҳамда маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар ички ишлар органлари таянч пунктларининг профилактика (катта) инспекторларига тааллуқлилиги белгиланмоқда.

 


Кўришлар сони: 1733

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.06.2021
Акмал Саидов Туркия Бош Омбудсмани билан учрашди

18 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари...

18.06.2021
Пенсия тизимидаги ислоҳотлар: амалиёт ва истиқболдаги режалар

2021 йил 18 июнь куни парламент қуйи палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси томонидан Ўз...

18.06.2021
Болалар ва аёлларга нисбатан зўравонликнинг барча турларини тугатиш масаласи муҳокама қилинди

2021 йил 18 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотл...