Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Заргарлар фаолиятига имкониятлар кенгайди

Заргарлар фаолиятига имкониятлар кенгайди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2021 йил 7 апрель куни бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида депутатлар “Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини иккинчи ўқишда атрофлича кўриб чиқдилар.

Қайд этилганидек, қонун лойиҳаси билан қимматбаҳо металларнинг эркин муомиласи йўлга қўйилмоқда. Бу эса, тадбиркорлик субъектлари учун қулай имкониятлар яратади. Тадбиркорлик субъектлари қимматбаҳо металларни бевосита ишлаб чиқувчиларнинг ўзидан ёки биржадан сотиб олиш имкониятига эга бўладилар.

Бундан ташқари, қонун лойиҳасига қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларга бўлган эгалик ҳуқуқини назарда тутувчи нормалар киритилмоқда.
Натижада тадбиркорлик субъекти ёки жисмоний шахслар эндиликда қимматбаҳо металларга эгалик қилиш, ўрнатилган тартибда уларни эркин тасарруф этиш имконини оладилар.

Ушбу қонун лойиҳасининг қабул қилиниши тадбиркорлик субъектларининг заргарлик саноати соҳасидаги фаолиятини жонлантиришга, уларнинг ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилишга, қимматбаҳо металлар ноқонуний айланмасининг олдини олишга ва пировард натижада янги иш ўринларини яратишга хизмат қилади.

Қонун лойиҳаси халқ вакиллари томонидан иккинчи ўқишда қабул қилинди.


Кўришлар сони: 201

Депутатлар минбари

Янгиликлар

08.04.2021
Депутатлар 279 та муаммони жойида ҳал этди

Қизғин ўтган мазкур учрашувлар давомида сайловчилар томонидан 616 та муаммо ва муаммоли вазият, ...

08.04.2021
Хотин-қизларнинг ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш масаласи муҳокама қилинди

Аёллар соғлигини муҳофаза қилиш чоралари, тиббий хизмат қамровини кенгайтириш, оилада соғлом фарзандни...

08.04.2021
Ўзбекистон — Саудия Арабистони: парламентлараро алоқаларнинг янги босқичи

Бугунги глобаллашув жараёнида давлатлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик ва яқин муносабатлар жуда муҳим...