Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Қонун лойиҳасига рағбатлантирувчи норма киритилди

Қонун лойиҳасига рағбатлантирувчи норма киритилди

2021 йил 5 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор этиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда моддама-модда, бобма-боб кўриб чиқдилар.

Таъкидланганидек, қонун лойиҳасини маромига етказишда тадбиркорлар, ваколатли давлат органлари вакиллари, миллий ва хорижий экспертлар, жамоатчиликнинг фикр-мулоҳазалари асосида пишиқ ҳолатга келтирилди.

Мазкур қонун лойиҳаси билан амалдаги “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги ва “Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги қонунлар бирлаштирилиб, ягона қонун сифатида қабул қилинмоқда.

Қонун лойиҳасида 49 та лицензиялар ва уларнинг 198 та кичик турлари, 117 та рухсат этиш ҳужжатлари ва уларнинг 116 та кичик турлари ҳамда 33 та хабарномалар ва уларнинг 80 та кичик турларининг тугал рўйхатлари иловалар шаклида ўз аксини топмоқда. Шуни эътиборга олиш керакки бу рўйхат ҳозирча тугал, агар келгусида қўшимча фаолият турлари бу рўйхатга киритиладиган ва ундан чиқариладиган бўлса, ушбу қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш орқали амалга оширилади. Ҳозиргача бу рўйхат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан амалга ошириб келинган. Шунингдек, лойиҳа билан лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор этиш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўлиқ электронлаштирилмоқда ва “Лицензия” ахборот тизими орқали электрон тарзда амалга оширилиши белгиланмоқда.

Депутатларнинг таъкидлашича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш, ушбу соҳадаги қонунчилик ҳужжатларини тизимлаштириш орқали ҳуқуқий тартибга солишни соддалаштириш ҳамда мамлакатда ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини янада яхшилашга хизмат қилади.

Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди.


Кўришлар сони: 329

Депутатлар минбари

Янгиликлар

08.04.2021
Депутатлар 279 та муаммони жойида ҳал этди

Қизғин ўтган мазкур учрашувлар давомида сайловчилар томонидан 616 та муаммо ва муаммоли вазият, ...

08.04.2021
Хотин-қизларнинг ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш масаласи муҳокама қилинди

Аёллар соғлигини муҳофаза қилиш чоралари, тиббий хизмат қамровини кенгайтириш, оилада соғлом фарзандни...

08.04.2021
Ўзбекистон — Саудия Арабистони: парламентлараро алоқаларнинг янги босқичи

Бугунги глобаллашув жараёнида давлатлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик ва яқин муносабатлар жуда муҳим...