Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Ахборотлаштириш бўйича қонунчиликка киритилаётган айрим бандлар чиқарилди

Ахборотлаштириш бўйича қонунчиликка киритилаётган айрим бандлар чиқарилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2021 йил 4 март куни бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда муҳокама қилинди.

Жиноят ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга, шунингдек, “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги қонунга айрим ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси “Миллий тикланиш” ДП ҳамда “Адолат” СДП фракциялари ташаббуси асосида ишлаб чиқилган ҳамда шу йил 15 февраль куни Қонунчилик палатаси томонидан биринчи ўқишда қабул қилинган.

Лойиҳа фуқароларнинг ахборот олишга бўлган ҳуқуқларини ҳимоя қилишга, коммуникация тизимига долзарб ва ишончли ахборотларни киритишдаги масъулиятини оширишга, шунингдек, жамият хавфсизлиги ва барқарорлигини таъминлашга қаратилган.

Таъкидлаб ўтилганидек, қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида қўмиталарда, фракцияларда қизғин муҳокамалар ташкил этилди, қолаверса, ижтимоий тармоқларда журналистлар, блогерлар томонидан бу бўйича турли фикр-мулоҳазалар билдирилди. Лойиҳани такомиллаштиришда депутатларнинг асосли таклифлари, шунингдек, кенг жамоатчилик фикрлари инобатга олинди. Натижада таклиф этилаётган моддалар бўйича 3 та тузатиш ва 4 та қисқартишлар амалга оширилди.

Жумладан, “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги Қонунга киритилиши кутилаётган айрим бандлар мақсадга мувофиқлигига кўра, чиқариб ташланди ва таҳририй жиҳатдан ўзгартирилди. Хусусан, фуқароларнинг шахсга доир маълумотларини уларнинг розилигисиз жойлаштиришга йўл қўймаслиги, референдум тўғрисидаги ва сайлов ҳақидаги қонунчиликда назарда тутилган чекловларга риоя этиши, ўз веб-сайтида ёки веб-саҳифасида Интернет жаҳон ахборот тармоғи миллий сегментининг домен номлари тизимида изоҳ берувчи шахслар турган мамлакатни идентификацияловчи ноёб манзил тўғрисидаги маълумотларни акс эттириши шартлигига оид бандлар чиқарилди.

Муҳокамалардан сўнг, қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди ва Сенатга юбориладиган бўлди.


Кўришлар сони: 397

Депутатлар минбари

Янгиликлар

08.04.2021
Депутатлар 279 та муаммони жойида ҳал этди

Қизғин ўтган мазкур учрашувлар давомида сайловчилар томонидан 616 та муаммо ва муаммоли вазият, ...

08.04.2021
Хотин-қизларнинг ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш масаласи муҳокама қилинди

Аёллар соғлигини муҳофаза қилиш чоралари, тиббий хизмат қамровини кенгайтириш, оилада соғлом фарзандни...

08.04.2021
Ўзбекистон — Саудия Арабистони: парламентлараро алоқаларнинг янги босқичи

Бугунги глобаллашув жараёнида давлатлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик ва яқин муносабатлар жуда муҳим...