Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Коронавирусга қарши курашишда режалаштирилаётган чора-тадбирлар

Коронавирусга қарши курашишда режалаштирилаётган чора-тадбирлар

Аввал хабар берганимиздек, айни пайтда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида депутатлар Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи, соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Б. Юсупалиевнинг ҳамда инновацион ривожланиш вазири И. Абдураҳмоновнинг “Ўзбекистон Республикасида коронавирус пандемияси даврида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар, шу жумладан, аҳолини коронавирусга қарши эмлаш борасида режалаштирилаётган ишлар тўғрисида”ги ахборотини эшитмоқдалар.

Парламент эшитуви давомида қайд этилганидек, коронавирусга қарши курашиш соҳасидаги тиббий илмий-изланишлар натижаларига ва олимларнинг фикрига кўра аҳолини коронавирусга қарши оммавий эмлаш инсон саломатлигини муҳофаза қилиш ҳамда пандемияни жиловлашнинг энг самарали усули ҳисобланади.

Жорий йилда ҳам коронавирус пандемиясига қарши курашни тизимли равишда давом эттириш долзарб аҳамият касб этади. Шу нуқтаи назардан, ўтган йили Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан қабул қилинган “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонунга асосан 2021 йилда коронавирус пандемиясига қарши курашиш ва вакцина сотиб олиш учун 3 триллион сўм бюджет маблағлари ажратилиши кўзда тутилган.

Тадбир давомида Давлат бюджетининг 2020 йилнинг 9 ойи ижроси ҳисоботи материалларига кўра, ўтказилган давлат молиявий назорат тадбирларида 129,1 млрд. сўмлик ноқонуний харажатлар, жумладан, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида 22 млрд. сўм миқдорида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган ва бу каби салбий ҳолатлар доимий кузатилаётганлигидан келиб чиқиб, соғлиқни сақлаш соҳасидаги дастурларни молиялаштиришда, жумладан, коронавирус пандемиясига қарши курашиш учун ажратилаётган катта миқдордаги бюджет маблағларнинг қонуний сарфлашни таъминлаш, ушбу маблағларни ноқонуний ўзлаштирилишини олдини олиш бўйича ваколатли давлат органлари томонидан таъсирчан чоралар кўрилиши лозимлиги депутатлар томонидан алоҳида таъкидланди.

Йиғилишда бугунги кунда мамлакатимизда аҳолини коронавирусга қарши эмлаш тадбирларини самарали ташкил этиш юзасидан қатор ишлар амалга оширилаётганлиги, хусусан, аҳолини оммавий эмлаш мақсадида дунёнинг 13 та фармацевтика компанияси ҳамда илмий-тадқиқот марказлари билан коронавирусга қарши вакциналарни тезкор етказиб бериш юзасидан музокаралар олиб борилаётганлиги айтиб ўтилди. Жумладан, амалга оширилган ҳамкорлик натижаларидан келиб чиқиб, Хитойнинг “Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co.,Ltd” компанияси коронавирусга қарши вакцинани яратишда Ўзбекистоннинг “ZF 2001” вакцинасини бирга яратган ҳаммуаллиф давлат сифатида белгилангани ҳамда ушбу янги вакцинани “ZF-UZ-VAC 2001” номи билан биргаликда ишлаб чиқариш ва ундан фойдаланиш келишилгани маълум қилинди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси GAVI (Вакциналар ва иммунизация бўйича глобал альянс) ташкилоти COVAX (коронавирусга қарши эмлаш механизми) фондига аъзо давлатлар қаторига киради. Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан COVAX фонди ҳисобидан мамлакатимиз аҳолисини коронавирусга қарши эмлаш бўйича етарли миқдорда вакцина етказиб бериш юзасидан буюртма тайёрланиб, GAVI ташкилотига тақдим этилганлганлиги қайд этиб ўтилди.

Парламент эшитуви давом этмоқда.


Кўришлар сони: 180

Депутатлар минбари

Янгиликлар

06.03.2021
ЎзМТДП фракцияси аъзолари айрим нормаларга қарши чиқди

Амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ, аҳолининг ижтимоий заиф қатламлари учун иш ўринларини ...

05.03.2021
Қонун лойиҳасига рағбатлантирувчи норма киритилди

2021 йил 5 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Лицензиялаш,...

04.03.2021
Суғурта фаолияти соҳасидаги муносабатларни бошқаришнинг ягона механизми яратилади

Қайд этилганидек, қонун лойиҳасига суғурта бозори фаолиятини либераллаштириш ва инвесторлар учун...