Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Истеъмолчи ҳуқуқлари кучайтирилмоқда

Истеъмолчи ҳуқуқлари кучайтирилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2021 йил 15 февраль куни бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида депутатлар “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқдилар.

Қонун лойиҳасини коцептуал асослаш мақсадида маъруза қилган Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси Н. Шариповнинг таъкидлашича, мазкур ҳужжат билан истеъмолчи ҳуқуқларининг устуворлиги, истеъмолчига товар (иш, хизмат), савдо ва хизмат кўрсатиш қоидалари тўғрисидаги маълумотлар давлат тилида тақдим этилиши (келишувга кўра, бошқа тилларда ҳам) белгиланмоқа. Шу билан бирга сотувчига бир турдаги товарлар учун ҳақ тўлаш шаклига қараб ҳар хил нарх белгилаш тақиқланмоқда, истеъмолчига нуқсонли ва талабга жавоб бермайдиган товар сотилганлигини аниқлаш билан боғлиқ харажатлар сотувчи томонидан қопланиши тартиби жорий этилмоқда.

Юридик шахс бўлган ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи)нинг истеъмолчига мақбул сифатли ёки нуқсонли товарни алмаштириб бериш ва товар нуқсонларини бепул бартараф этиш тартибини бузиш, истеъмолчини қўшимча хизматлардан фойдаланишга қисташ, кўрсатилмаган хизматлар учун ҳақ олиш, шунингдек шартномага истеъмолчи ҳуқуқларини чеклаб қўядиган ва қонун ҳужжатларига зид бўлган талабларни киритиш, яроқлилик муддати ўтган товарларни реализация қилиш, норматив ҳужжатлар талабларига жавоб бермайдиган товар, қалбакилаштирилган озиқ-овқат маҳсулотини ишлаб чиқариш, олиб кириш ва реализация қилиш каби ҳуқубузарликлар учун молиявий санкциялар жорий этилмоқда.

Лойиҳада товарларни масофадан туриб ва ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда реализация қилишда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмлари ҳам жорий этилмоқда.

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорлик қилиш, агентликнинг назорат хариди, товарлар текшируви ва экспертизасини ташкил қилиши, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича судда иштирок этиш каби ваколатлари мустаҳкамланмоқда.

Депутатларининг фикрича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши истеъмолчилар ҳуқуқлари бузилишининг олдини олишга, сотувчининг истеъмолчи олдидаги масъулияти ва жавобгарлигини оширишга хизмат қилади.


Кўришлар сони: 1410

Депутатлар минбари

Янгиликлар

02.12.2022
Муҳим масалалар муҳокама қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси аъзолари ҳамда Халқаро...

02.12.2022
Конституция ва жамоатчилик назорати

Конституциямиз мамлакатимизнинг асрий қадриятлари ва анъаналари, миллий қонунчилик ва менталитетини...

02.12.2022
Миллий марказда БМТ Хавфсизлик кенгаши Аксилтеррор қўмитаси экспертлари билан учрашув бўлди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов БМТ Хавфсизлик кенгаши...