Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Қайси ҳолатда ЙТҲ ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходими иштирокисиз расмийлаштирилади?

Қайси ҳолатда ЙТҲ ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходими иштирокисиз расмийлаштирилади?

2021 йил 15 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар “Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишга доир қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқдилар.

Қонун лойиҳаси юзасидан ички ишлар вазирининг ўринбосари А. Икрамов маъруза қилди.

Муҳокамаларда дастлаб мамлакатимиз ҳудудида йўл-транспорт ҳодисаси билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарликлар таҳлилига эътибор қаратилди.

Қайд этилганидек, 2017 йилда 13 015 та, 2018 йилда 13 701 та ва 2019 йилда 24 005 таси тан жароҳати билан боғлиқ бўлмаган йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган. Ушбу маъмурий ҳуқуқбузарликлар Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан расмийлаштирилиб, тегишлилиги бўйича кўриб чиқиш учун суд идораларига юборилган.

Йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганда уни расмийлаштириш, текширув ишлари ва суд томонидан кўриб чиқиш учун бир ойгача вақт сарфланяпти. Депутатларнинг фикрича, бу фуқароларнинг ортиқча сарсон бўлиши ва қўшимча харажатлар қилишига сабаб бўлмоқда.

Ишлаб чиқилган қонун лойиҳасида эса тан жароҳати билан боғлиқ бўлмаган йўл-транспорт ҳодисасини ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходими иштирокисиз расмийлаштириш асослари, қоидалари ва тартиби белгилаб бериляпти.

Жумладан, лойиҳа билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга янги йўл-транспорт ҳодисаси ҳақидаги билдиришномани расмийлаштириш муносабати билан маъмурий жавобгарликдан озод этиш нормаси киритилиши назарда тутилмоқда.

Депутатларнинг қайд этишича, ушбу ҳужжатнинг қабул қилиниши йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари билан ҳайдовчилар ўртасидаги мулоқотнинг яхшиланишига олиб келади, ортиқча қоғозбозлик, оворагарчиликка чек қўяди ҳамда автомобиль йўлларида тирбандликларнинг олдини олишда самара беради.

Қизғин мунозаралардан сўнг, қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан қабул қилинди.


Кўришлар сони: 1092

Депутатлар минбари

Янгиликлар

24.09.2022
Ички ишлар ва Миллий гвардия органларининг ваколатлари кенгайтирилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси томонидан “Экология...

23.09.2022
ШҲТ Самарқанд саммити: парламент олдидаги вазифалар

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси ҳамда Олий...

23.09.2022
Вазирлик ахбороти қандай баҳоланди?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси томонидан Бандлик ва меҳнат...