Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Вояга етмаган шахсни меҳнатга мажбурлаганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланмоқда

Вояга етмаган шахсни меҳнатга мажбурлаганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2021 йил 3 февраль куни бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида депутатлар мамлакатимизда вояга етмаган шахслар манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш, уларни мажбурий меҳнатга, таъқиқланган ёки ғайриқонуний бирлашмалар фаолиятига жалб қилиш ҳамда вояга етмаганлардан шаҳвоний мақсадларда фойдаланиш ҳолатларига чек қўйиш ва бундай ҳаракатларни содир этганларнинг жавобгарлигини сўзсиз таъминлашни назарда тутувчи қонун лойиҳасини кўриб чиқдилар.

Қонун лойиҳаси билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Парламент қуйи палатасида жорий этилган амалиётга мувофиқ қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилиш учун Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари А. Холмахматов маъруза билан чиқиб, уни концептуал жиҳатдан асослаб берди.

Таъкидланганидек, Жиноят кодекси ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган шахснинг ўн саккиз ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган ҳолда унга моддий қимматликлар бериш ёки уни мулкий манфаатдор этиш орқали у билан жинсий алоқа қилиш ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш учун жавобгарликни белгилайдиган модда билан тўлдирилмоқда.

Шу билан бирга, мазкур жиноят объекти сифатида ўн саккиз ёшга тўлмаган шахс нормал ва ахлоқий ривожланаётани инобатга олиниб, жиноят субъекти ёшини 18 ёшдан белгилаш таклиф этилмоқда.

Қонун лойиҳасининг яна бир муҳим жиҳати шундаки, вояга етмаган шахслар манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш, уларни мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳолатларига чек қўйиш мақсадида Жиноят кодексига вояга етмаган шахсни меҳнатга бирон-бир шаклда маъмурий тарзда мажбурлаганлик учун тўғридан-тўғри жиноий жавобгарликни белгиловчи ўзгартириш киритилмоқда.

Шунингдек, Жиноят кодексида вояга етмаган шахсни Ўзбекистон Республикасида ғайриқонуний жамоат бирлашмалари ва диний ташкилотлар, оқимлар, секталар фаолиятида қатнашишга ундаш учун   жиноий   жавобгарлик, шу билан бирга, Жиноят-процессуал кодексига қўшимча киритилиб, мазкур жиноятнинг тергови ички ишлар органига тегишли экани белгиланмоқда.

Депутатларнинг фикрича, қонуннинг қабул қилиниши мажбурий меҳнатга тўлиқ чек қўйилишига, вояга етмаган шахсларнинг манфаатларини таъминлашга, бу борада Ўзбекистоннинг халқаро мажбуриятлари бажарилишига ва шу тариқа давлатимизнинг турли баҳолаш индексларидаги рейтинги кўтарилишига хизмат қилади.


Кўришлар сони: 2242

Депутатлар минбари

Янгиликлар

12.08.2022
Депутатларнинг танқидига нима сабаб бўлди?

Таъкидланганидек, жорий йилда 413 та маҳалла ва қишлоқда ободонлаштириш ишлари олиб борилиши, 8 ...

12.08.2022
Инсон ҳуқуқлари соҳасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди

2022 йил 12 август куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Инсон ҳуқуқлари соҳасида Ўзбекистон Республикасининг...

12.08.2022
Конституциявий конун лойиҳаси халқимиз таклифлари асосида маромига етказилмоқда

2022 йил 12 август куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда ...