Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун қандай жавобгарликлар белгиланяпти?

Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун қандай жавобгарликлар белгиланяпти?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2021 йил 27 январь куни бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида халқ вакиллари “Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жазо чоралари енгиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда муҳокама қилдилар.

Қайд этилганидек, қонун лойиҳасининг биринчи ўқишдаги муҳокамаларида сиёсий партиялар фракциялари томонидан билдирилган таклифлардан келиб чиқиб, тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Ишчи гуруҳ аъзолари берилган таклифлар асосида лойиҳани пишиқ-пухта ҳолатга келтирди. Шунингдек, лойиҳани маромига етказиш учун унинг матни парламент қуйи палатасининг расмий-веб сайтига жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Билдирилган таклифлар лойиҳада ўз аксини топди.

Лойиҳа билан йўлларга, темир йўлдан ўтиш жойларига, йўл ҳаракатини тартибга солувчи бошқа иншоотлар ёки техник воситаларга шикаст етказиш, шунингдек йўл ҳаракатига қасддан, шу жумладан йўл қопламасини ифлослантириш йўли билан халал бериш, худди шунингдек автомобиль йўлларини ўзбошимчалик билан қазиш, уларда сунъий нотекисликлар ва тўсиқлар яратиш, автомобиль йўлида ишларни амалга ошириш учун берилган рухсатнома талабларини бажармаслик, шунингдек йўлларни сақлаш қоидаларини бузиш — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида, мансабдор шахсларга эса — ўн баравари миқдорида жарима солиш белгиланяпти.

Шунингдек, қонун лойиҳасида белгиланаётган нормаларга мувофиқ, поездларнинг вагонлари, автотранспорт воситалари ва шаҳар йўловчилар транспортидан ахлат ёки бошқа нарсаларни ташлаб юбориш — базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши жарималар миқдорини айбдорлик даражасидан келиб чиққан ҳолда белгилаш ҳамда зарур инфраструктура мавжуд бўлмаган ва мажбурликдан содир этилган қоидабузарликларга нисбатан жарималар миқдорини енгиллаштиришга хизмат қилади.

Қизғин муҳокамалардан сўнг, қонун лойиҳаси депутатлар томонидан иккинчи ўқишда қабул қилинди


Кўришлар сони: 998

Депутатлар минбари

Янгиликлар

24.09.2022
Ички ишлар ва Миллий гвардия органларининг ваколатлари кенгайтирилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси томонидан “Экология...

23.09.2022
ШҲТ Самарқанд саммити: парламент олдидаги вазифалар

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси ҳамда Олий...

23.09.2022
Вазирлик ахбороти қандай баҳоланди?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси томонидан Бандлик ва меҳнат...