Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Суғурта фаолияти билан боғлиқ қандай янгиликлар жорий этиляпти?

Суғурта фаолияти билан боғлиқ қандай янгиликлар жорий  этиляпти?

2020 йил 11 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Суғурта фаолияти тўғрисида”ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқдилар.

Қонун лойиҳаси юзасидан Молия вазирининг биринчи ўринбосари О. Насритдинходжаев маъруза қилди.

Қайд этилганидек, қонун лойиҳасининг асосий ғояси суғурта фаолиятини тартибга солиш, соҳага халқаро стандартларни изчил жорий этиш орқали суғурта фаолиятининг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштиришга қаратилган. Шунингдек, лойиҳа суғурта соҳасидаги истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга хизмат қилади. Қонун лойиҳасида суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари (суғурта ташкилотлари, суғурта брокерлари, аджастерлар, ассистанслар, актуарийлар, сюрвейерлари) ҳуқуқ ва мажбуриятлари аниқ белгиланяпти.

Қонун лойиҳаси билан эндиликда ихтиёрий суғурта шартномаларини тузишда суғурта суммасидан шартсиз франшизани қўллаш бир фоизгача, шартли франшизани қўллаш эса икки фоизигача йўл қўйилади. Тўлиқ бўлмаган мол-мулк суғуртасида франшиза қўллашга йўл қўйилмайди. Ҳар томонлама пишиқ-пухта ишлаб чиқилган қонун лойиҳаси суғурта соҳасида тажрибадан ўтган миллий амалиёт ва халқаро тамойилларга асослангани билан аҳамиятлидир.

Мажлисда қонун лойиҳаси халқ вакиллари томонидан биринчи ўқишда қабул қилнди.


Кўришлар сони: 668

Депутатлар минбари

Янгиликлар

04.12.2021
Конституция — фуқароларнинг саломатлигини муҳофаза қилишнинг мустаҳкам кафолати

Таъкидланганидек, юртимизда ҳар бир инсон малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эга эканли...

04.12.2021
Экологик барқарорликни таъминлашнинг ҳуқуқий кафолати

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси ҳамда Экология ва атроф...

03.12.2021
Органик маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг ҳуқуқий асослари яратилмоқда

Бугунги кунда мамлакатимизда органик маҳсулотлар ишлаб чиқариш соҳасидаги масалаларни тартибга солувчи...