Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Қонун лойиҳаси қурилиш сифатининг ошишига хизмат қилади

Қонун лойиҳаси қурилиш сифатининг ошишига хизмат қилади

2020 йил 28 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида халқ вакиллари қурилиш-монтаж ишлари сифатини тубдан яхшилаш, қурилишни назорат қилиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқдилар.

Таъкидланганидек, амалдаги қонунчиликка мувофиқ, шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилишига оид маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 2682-моддасига асосан Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси томонидан амалга оширилиб келинган. Лекин бу ўзгаришлар кутилган натижани бермади.

Шундан келиб чиқиб, қонун лойиҳаси билан Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси ва ҳудудий инспекциялар бошлиқларига ҳуқуқбузарлик фактига эътироз билдирилган ҳолларда ишни кўриб чиқиш учун судга тақдим этиш тартибини сақлаб қолган ҳолда, шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилишига оид маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколати бериляпти. Бу ўз навбатида, шаҳарсозлик соҳасидаги қонун бузилишларига йўл қўйган фуқаролар ва мансабдор шахсларга ўз вақтида чора кўрилиши орқали қурилиш сифатининг ошишига, маъмурий ишлар бўйича судларда кўриладиган ишлар ҳажмининг камайишига эришилади.

 


Кўришлар сони: 310

Депутатлар минбари

Янгиликлар

23.09.2021
Институт раҳбарияти томонидан депутат номига миннатдорчилик хати келди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Азамжон Тўлабоев номига Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини...

23.09.2021
Ҳар қандай дарднинг давоси бор. Энди хорижга боришга ҳожат қолмайди

Сирдарёлик Олег Ким бу йил йигирма ёшни қарши олди. Лекин олти йилдан буён буйраклар хасталигидан...

23.09.2021
Қонун лойиҳасидаги бўшлиқлар тўлдирилмоқда

Мутахассислар таъкидлашича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши трансплантация билан боғлиқ тиббий...