Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Дипломатик ваколатхоналар ҳисобот беради, маҳаллий Кенгаш депутатларининг дахлсизлик кафолатлари кучайтирилади

Дипломатик ваколатхоналар ҳисобот беради, маҳаллий Кенгаш депутатларининг дахлсизлик кафолатлари кучайтирилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар парламентнинг назорат таҳлил фаолиятини такомиллаштириш, маҳаллий Кенгаш депутатларининг дахлсизлик кафолатларини таъминлашга қаратилган қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқдилар.

Қайд этилганидек, депутатларнинг қонун ташаббуси ҳуқуқи асосида ишлаб чиқилган қонун лойиҳасида белгиланаётган нормалар билан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг маълумотлари асосида Сенат томонидан маҳаллий Кенгашларнинг Конституция ва қонунларга, Президент ҳужжатларига зид келадиган қарорларини бекор қилиш механизмлари яратилади. Шунингдек, Сенат томонидан Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарларининг фаолиятига доир ҳисоботларни бевосита ёки видеоконференцалоқа шаклида эшитиш амалиёти жорий этилади.

Лойиҳа билан ҳудудий манфаатлардан келиб чиқиб, Сенат томонидан Давлат бюджетининг ижроси устидан парламент назоратини амалга ошириш тартиби ўрнатилади. Шу билан бирга, маҳаллий Кенгашлар депутатини жиноий жавобгарликка тортиш, ушлаб туриш, қамоққа олиш ёки унга нисбатан суд тартибида маъмурий жазони қўллашга розилик олиш тўғрисидаги прокурор тақдимномасини фақат тегишли халқ депутатлари Кенгаши томонидан кўриб чиқиш тартиби жорий этилади.

Депутатларнинг таъкидлашича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари фаолияти самарадорлигининг ошишига, Давлат бюджети маблағларининг самарали ва мақсадли сарфланиши устидан таъсирчан ва тўлиқ парламент назоратининг амалга оширилишига ҳамда маҳаллий Кенгаш депутатларининг дахлсизлик кафолатларини кучайтиришга хизмат қилади.

Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.

 


Кўришлар сони: 1024

Депутатлар минбари

Янгиликлар

24.09.2021
Масофавий тиббий хизматлар сифатини ошириш масаласи муҳокама қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологялари ...

24.09.2021
Халқаро нотариуслар иттифоқи вакиллари Қонунчилик палатасида бўлди

Бугун, 24 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг Хал...

24.09.2021
Жарималар миқдори камайтирилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар ҳайдовчиларга қўшима енгилликлар...