Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Депутатлар Бош вазир ўринбосарининг жавобини қандай баҳолади?

Депутатлар Бош вазир ўринбосарининг жавобини қандай баҳолади?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида яна бир муҳим масала — Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари А.Абдуҳакимовнинг «Мамлакатимиздаги моддий маданий мерос объектлари ва ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳудудлар муҳофазасини кучайтириш юзасидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида»ги масала юзасидан Қонунчилик палатасининг парламент сўровига жавоби депутатлар томонидан атрофлича кўриб чиқилди.

Таъкидлаш лозим, ўзбек халқининг умуммиллий бойлиги ҳисобланган маданий мерос объектларидан фойдаланиш, уларни асраб-авайлаш, қайта тиклаш масалалари халқ вакилларининг доимий эътиборида бўлиб келган. Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солувчи бир қанча қонунлар қабул қилинди. Шу билан бирга сўнгги йилларда давлатимиз раҳбарининг мазкур йўналишдаги ишларни жонлантиришга қаратилган қарор ва фармонлари қабул қилинди. Хусусан, 2018 йил 19 декабрдаги “Моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, илмий ўрганиш, улардан оқилона фойдаланиш ва юртимизнинг сайёҳлик салоҳиятини оширишда муҳим ўрин тутмоқда.    

Парламент сўровига келган жавобда қайд этилганидек, мамлакатимиз ЮНЕСКОнинг соҳага оид барча асосий халқаро ҳужжатларига қўшилиш чораларини кўрди, уларнинг нормалари миллий қонунчиликка имплементация қилинмоқда. Кейинги пайтларда Ўзбекистон ҳудудидаги ноёб маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, тарихий шаҳарларнинг бош лойиҳаси ва менежмент режасини ЮНЕСКО халқаро стандартлари ҳамда талабларига мувофиқ ишлаб чиқишда мазкур тузилманинг халқаро экспертлари ҳам кенг жалб этилмоқда. ЮНЕСКО билан яқин ҳамкорликда моддий ва номоддий мерос объектларини асрашга доир турли халқаро анжуманлар ташкил қилинмоқда. Мазкур тадбирлар маданий ёдгорликларни муҳофаза қилиш йўлидаги долзарб муаммоларни кўриб чиқиш, халқаро тажрибани ўрганиш, тарихий-маданий мерос сақланишини таъминлашга доир миллий тизимни такомиллаштириш, бу йўналишдаги давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг асосий йўналишларини аниқлаш имконини бермоқда.

Таъкидлаш жоизки, ЮНЕСКО Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш билан боғлиқ
чора-тадбирларни кўриш «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили» Давлат дастурида ҳам назарда тутилган бўлиб, ушбу дастурнинг 221-бандида Моддий маданий мерос объектлари ва ЮНЕСКО Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳудудлар муҳофазасини кучайтириш вазифаси алоҳида қайд этилган.

Таъкидланганидек, ўзининг тарихий-маданий қимматига кўра Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳудудларда ва уларнинг қўриқланадиган теграларида моддий маданий мерос объектлари ҳисобланмаган бинолар, иншоотлар ҳамда бошқа объектларни белгиланган тартибда рухсатнома олмасдан қуриш ёки бузишга оид республика бўйича 2020 йилнинг ўтган даврида 39 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузилди ва кўриб чиқиш учун судларга юборилди.

Шунингдек, ЮНЕСКО ҳузуридаги Умумжаҳон мероси қўмитасининг миллий қонунчиликни такомиллаштириш борасидаги тавсияларини бажариш билан бир қаторда Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳудудларни халқаро мезонлар бўйича бошқариш режалари ва ҳисоботлари тайёрланмоқда. ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳудудларда режалаштирилган қурилиш ва ободонлаштириш ишларини амалга ошириш учун 2020 йилда 11 та лойиҳа Умумжаҳон мероси маркази билан келишиб олиш учун юборилган. Жорий йилнинг сентябрь ойида Бухоро тарихий марказида режалаштирилган объектнинг лойиҳаси юзасидан Умумжаҳон мероси марказининг ижобий хулосаси олинди.

Парламент сўровига жавобда қайд этилишича, “Бухоро”, “Самарқанд”, “Ичан қалъа”, “Сармишсой”, “Шаҳрисабз”, “Термиз” ва “Қўқон” давлат музей-қўриқхоналари қўриқланадиган теграларининг чегаралари ишлаб чиқилди.

Қонунчилик палатасига йўлланган жавобда парламент сўровида кўтарилган масалалар долзарблиги ва унинг аҳамиятини инобатга олган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси томонидан амалга оширилиши режалаштирилган чора-тадбирлар хусусида маълум қилинган. Хусусан, Маданият вазирлиги ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан мамлакатимиздаги моддий маданий мерос объектлари ва ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳудудлар муҳофазасини кучайтириш қўшимча чора-тадбирлар кўриш, маданий мерос масалалари бўйича ЮНЕСКО билан ҳамкорликда Халқаро маслаҳат қўмитасининг фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш назарда тутилмоқда.

Мажлисда парламент сўровига Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари томонидан юборилган жавоб маълумот учун қабул қилинди.


Кўришлар сони: 768

Депутатлар минбари

Янгиликлар

23.09.2021
Институт раҳбарияти томонидан депутат номига миннатдорчилик хати келди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Азамжон Тўлабоев номига Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини...

23.09.2021
Ҳар қандай дарднинг давоси бор. Энди хорижга боришга ҳожат қолмайди

Сирдарёлик Олег Ким бу йил йигирма ёшни қарши олди. Лекин олти йилдан буён буйраклар хасталигидан...

23.09.2021
Қонун лойиҳасидаги бўшлиқлар тўлдирилмоқда

Мутахассислар таъкидлашича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши трансплантация билан боғлиқ тиббий...