Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Қонунчилик палатасида Адлия вазирининг ахбороти эшитилади

Қонунчилик палатасида Адлия вазирининг ахбороти эшитилади

Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириб бориш қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлашнинг энг муҳим шартларидан бири ҳисобланади. Шу боис, сўнгги йилларда мамлакатимизда миллий ҳуқуқ тизимини тубдан ислоҳ қилиш, жамиятда ҳуқуқий маданиятни шакллантириш ҳамда аҳолига қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари ва давлат дастурларининг мазмуни ва моҳиятини тизимли етказиш борасида сезиларли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, соҳадаги ишларни янада жадаллаштириш мақсадида Президентимизнинг 2019 йил 9 январдаги “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди. Мазкур ҳужжат асосида фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлик даражасини ошириш, ёшларнинг ҳуқуқий тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи омилларга нисбатан ҳуқуқий иммунитетни шакллантириш, ҳар бир шахсда қонун ва одоб-ахлоқ қоидаларига ҳурмат, миллий қадриятларга садоқат, ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасизлик ҳиссини уйғотиш борасида амалий чора-тадбирлар ҳаётимизга кенг тадбиқ этилмоқда.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда ҳақиқий маънода сўз эркинлиги, ошкоралик таъминланди. Халқ манфаати, юрт тараққиёти йўлида қанчадан-қанча ишлар амалга оширилиб, одамларнинг турмуш тарзи тобора яхшиланиб бормоқда. Фуқароларимиз ҳам амалга оширилаётган ўзгаришларга муносабат билдиришни, қабул қилинаётган қонун ва қонуности ҳужжатларига ўзларининг таклифларини беришни, фикр-мулоҳазаларини билдиришни ўрганди. Бу ҳам аҳолимизнинг ҳуқуқий онги, маданияти ўсиб бораётганидан далолатдир.

Бугун ҳар томонлама ривожланган, эркин ва фаровон, қонун устувор бўлган, замонавий демократик давлатлар қаторига қўшилиш каби мақсадлар Ўзбекистоннинг стратегик мақсади сифатида белгиланган экан, бунда биринчи навбатда аҳоли ўртасида ҳуқуқий тарғибот ишларини янада кучайтириш, одамларга қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини етказиш, ҳуқуқий саводхонликни ошириш бўйича қилинаётган ишлар ривожини янги босқичга кўтариш талаб этилади.

Ушбу масаланинг долзарблигидан келиб чиқиб, парламент қуйи палатасининг 2020 йил 5 октябрь куни бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси фракцияси ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Р.Давлетовнинг “Ҳуқуқий тарғиботни амалга ошириш, аҳолига қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини етказиш, шунингдек, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида”ги ахборотини эшитиш масаласи кун тартибига киритилди. Мазкур масала юзасидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг қарори қабул қилинди.

 


Кўришлар сони: 420

Депутатлар минбари

Янгиликлар

23.09.2021
Институт раҳбарияти томонидан депутат номига миннатдорчилик хати келди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Азамжон Тўлабоев номига Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини...

23.09.2021
Ҳар қандай дарднинг давоси бор. Энди хорижга боришга ҳожат қолмайди

Сирдарёлик Олег Ким бу йил йигирма ёшни қарши олди. Лекин олти йилдан буён буйраклар хасталигидан...

23.09.2021
Қонун лойиҳасидаги бўшлиқлар тўлдирилмоқда

Мутахассислар таъкидлашича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши трансплантация билан боғлиқ тиббий...