Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Тадбиркорлик субъектларига 5 гектаргача ер қаъри участкаси берилади

Тадбиркорлик субъектларига 5 гектаргача ер қаъри участкаси берилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2020 йил 5 октябрь куни бўлиб ўтган мажлисида депутатлар ер ости бойликларини қазиб олиш билан шуғулланадиган тадбиркорлик субъектарига қўшимча имкониятлар яратадиган қонун лойҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқдилар.

Унга кўра, “Ер ости бойликлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 381-моддасига ўзгартиш киритилмоқда.

Таъкидланганидек, ушбу қонун лойиҳаси билан аукционга қўйиладиган ер қаъри участкаси майдонининг амалдаги 1 гектар чекловини 5 гектаргача ошириш таклиф этилмоқда. Бу, ўз навбатида, мазкур фаолият билан шуғулланаётган жисмоний ва юридик шахсларга берилган ер қаъри участкаларида ишларнинг тўхтовсиз олиб борилишига, аукцион жараёнида қайта-қайта иштирок этмаслигига олиб келади. Қолаверса, тадбиркорлик субъектларига берилган ер қаъри участкасига хотиржамлик билан тегишли асбоб-ускуналарни олиб келиш ва керакли ҳажмдаги маблағларнинг сарфланишига асос бўлади.

Депутатларнинг таъкидлашича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолияти билан шуғулланаётган жисмоний ва юридик шахсларга янада қулайлик яратилишига ушбу фаолият турини янада такомиллашиб боришига хизмат қилади.


Кўришлар сони: 455

Депутатлар минбари

Янгиликлар

23.09.2021
Институт раҳбарияти томонидан депутат номига миннатдорчилик хати келди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Азамжон Тўлабоев номига Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини...

23.09.2021
Ҳар қандай дарднинг давоси бор. Энди хорижга боришга ҳожат қолмайди

Сирдарёлик Олег Ким бу йил йигирма ёшни қарши олди. Лекин олти йилдан буён буйраклар хасталигидан...

23.09.2021
Қонун лойиҳасидаги бўшлиқлар тўлдирилмоқда

Мутахассислар таъкидлашича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши трансплантация билан боғлиқ тиббий...