Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Мулкдорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари кафолатлари кучайтирилмоқда

Мулкдорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари кафолатлари  кучайтирилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида мулкдорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари кафолатларини янада мустаҳкамлашга қаратилган қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди.

Таъкидлаш жоиз, мамлакатимизда сўнгги йилларда хусусий мулкнинг устуворлигини амалда таъминлаш, уни қўллаб-қувватлаш ва дахлсизлигини кафолатлаш масалаларига жиддий эътибор қаратилиб, мулкка эркин эгалик қилиш тамойилини мустаҳкамлаш қатор ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. Давлатимиз раҳбарининг соҳага оид қарор ва фармонлари эса ўз навбатида тадбиркорлик, фермерлик ва хусусий бизнес вакилларининг имкониятларининг кенгайишига туртки бўлмоқда.   

Депутатлар томонидан кўриб чиқилган қонун лойиҳаси нормаларида ер участкаларининг ҳокимлар томонидан олиб қўйилишига таъқиқ белгилаш, ер участкасига эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш, шунингдек, ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқини тугатиш бўйича ваколатларини қисқартириш масалалари ўз аксини топмоқда. Шунингдек, лойиҳа билан ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш ваколати Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига бериляпти.

Қайд этилганидек, лойиҳага корхоналарни (ташкилотларни) давлат тасарруфидан чиқариш ҳамда мол-мулкни хусусийлаштириш натижаларининг қайта кўриб чиқилиши ва бекор қилинишига йўл қўйилмасликни назарда тутувчи нормалар киртилган.

Халқ вакилларининг таъкидлашича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши мулкдорлар ҳуқуқларини, уларни мулк ҳуқуқидан асоссиз равишда маҳрум этишдан ҳимоя қилади. Шу билан бирга, ер участкалари олиб қўйилиши муносабати билан мулкдорларга етказилган зарарларининг ўрни (шу жумладан давлат томонидан) тўлиқ қопланиши, мулкдорларнинг давлатга ва унинг органларига бўлган ишончи ортишига хизмат қилади.

Баҳс-мунозара ва тортишувлардан сўнг, қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди ва Сенатга юборилди.


Кўришлар сони: 452

Депутатлар минбари

Янгиликлар

23.09.2021
Институт раҳбарияти томонидан депутат номига миннатдорчилик хати келди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Азамжон Тўлабоев номига Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини...

23.09.2021
Ҳар қандай дарднинг давоси бор. Энди хорижга боришга ҳожат қолмайди

Сирдарёлик Олег Ким бу йил йигирма ёшни қарши олди. Лекин олти йилдан буён буйраклар хасталигидан...

23.09.2021
Қонун лойиҳасидаги бўшлиқлар тўлдирилмоқда

Мутахассислар таъкидлашича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши трансплантация билан боғлиқ тиббий...