Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Шахсий томорқа хўжаликлари учун бозорга кенг йўл очилади

Шахсий томорқа хўжаликлари учун бозорга кенг йўл очилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2020 йил 26 август куни бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида долзарб масалалар қаторида “Шахсий томорқа хўжалиги тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қизғин муҳокама қилинди.

Мажлисда депутатлар аввалги қонунлар ҳамда ҳозирги пайтда амал қилаётган қонунчиликдаги айрим номувофиқликларни ўртага ташладилар. Мисол учун, амалдаги қонунчиликда якка тартибда уй-жой қуриш ва турар жойни ободонлаштириш учун берилган ер участкаларининг томорқа кисмига кишлоқ хўжалиги экинларини экиш ёки уни ободонлаштириш амалга оширилмаганлиги учун ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш кўзда тутилган. Бироқ қонунчиликда шахсий томорқа ер участкаси тушунчаси, шахсий томорқа хўжалиги фаолияти билан шуғулланиш масалалари батафсил ёритиб берилмаган.

Президентимизнинг 2020 йил 1 майдаги “Коронавирус пандемияси даврида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш, қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган қонун лойиҳасида мазкур масалалар кенг қамраб олинган.

Лойиҳада шахсий томорқа ер участкаси, шахсий томорқа хўжалиги, шахсий томорқа хўжалигини юритишда ер участкаларидан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари аниқ белгилаб қўйилмоқда. Шу билан бирга, ваколатли давлат ҳокимияти органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг шахсий томорқа хўжаликлари соҳасидаги вазифалари ва иштироки очиб берилмоқда.

Депутатларнинг таъкидлашича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши билан шахсий томорқа хўжаликлари фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмлари мустаҳкамланади. Хусусан, шахсий томорқа хўжалиги фаолиятини амалга оширишда етиштирилган ёки қайта ишланган маҳсулотларни бозорларда, савдо шохобчаларида ўзлари ёки уларнинг вакиллари томонидан ҳеч қандай тўсқинликсиз эркин реализация қилиш учун шароит яратилади, мева-сабзавотчилик кластерлари билан ҳамкорлик қилиш, шунингдек, мева-сабзавотчилик кооперацияларига аъзо бўлишига кўмаклашилади.

Қизғин муҳокамалардан сўнг, қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.   


Кўришлар сони: 731

Депутатлар минбари

Янгиликлар

04.07.2022
Депутатлар устувор вазифаларни белгилаб олдилар

2022 йил 4 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар...

03.07.2022
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида фавқулодда ҳолат жорий этиш тўғрисида»ги Фармонини тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 78-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига ва «Фавқулодда ҳолат тўғрисида»ги...

02.07.2022
Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича таклифлар берилди

Қашқадарё вилояти Кўкдала тумани ҳокимлигида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шарофиддин...