Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Парламент сўрови: Сувни муҳофаза қилиш зоналарини белгилаш бўйича ҳолат қандай?

Парламент сўрови: Сувни муҳофаза қилиш зоналарини белгилаш бўйича ҳолат қандай?

Қишлоқ хўжалиги соҳаси, шунингдек бошқа сув истеъмолчиларининг эҳтиёжларини таъминлашда сув объектлари, хусусан, дарёлар, кўллар, сув омборлари, каналлар, коллекторлар ҳамда бошқа сув объектлари захираларидан тежамли фойдаланиш ўта муҳим аҳамиятга эга.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг шу йил 21 август куни бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида депутатлар ушбу долзарб масалани кўтариб чиқишди. Бу бежиз эмас. Чунки халқ вакиллари томонидан ўтказилган ўрганиш ва таҳлиллар мазкур соҳада муайян ишлар олиб борилаётганига қарамай, сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш зоналарини белгилаш, мазкур ҳудудларда назоратни ташкил қилиш борасидаги ишлар етарли даражада ташкил этилмаганлигини кўрсатмоқда.

Хусусан, Сурхондарё вилоятидаги 3 та дарё — Тўполанг, Сангардак ва Шеробод дарёлари ва Учқизил сув омборининг, Жиззах вилоятидаги “Зоминсув”, “Нураксой” ва “Хўжамушкентсой” сойларининг, Бухоро вилоятидаги 9 та кўлнинг, Наманган вилоятидаги 14 та кичик дарё ва бошқа сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари тўлиқ белгиланмаган. Бундай ҳолатни бошқа ҳудудлардаги сув объектлари мисолида ҳам кўриш мумкин.

Депутатларнинг қайд этишича, сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари (аниқ чегаралар) белгиланмагани уларни самарали назорат қилиш имкониятини чекламоқда. Шу билан бирга, уларга туташ ер майдонларининг ўзбошимчалик билан эгалланишига, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан сувни муҳофаза қилиш зоналари ҳудудидаги ер майдонларини бошқа мақсадлар учун ажратиш тўғрисида ноқонуний қарорлар қабул қилинишига ва низолар келиб чиқишига сабаб бўлмоқда.

Биргина 2020 йилнинг олти ойи давомида тегишли органлар томонидан сувни муҳофаза қилиш, қирғоқбўйи ҳудудларида ўтказилган рейдлар ва мониторинг натижаларига кўра, бу борада республика бўйича жами 950 та қонунбузарлик ҳолати содир этилгани аниқланган.

Дарё ўзанларини тозалаш, қум-шағал қазиб олиш ва уларни қайта ишлаш билан шуғулланувчи 504 та корхона фаолияти ўрганилганда, уларнинг 170 тасида оқовани сув ҳавзасига рухсатсиз оқизиш, сувни муҳофаза қилиш зоналарида ноқонуний қум-шағал қазиб олиш, чиқиндилар жойлаштириш билан боғлиқ қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, мажлисда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А. Раматовга “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш зоналарини белгилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳолати тўғрисида”ги Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг парламент сўровини юбориш ҳақида қарор қабул қилинди.

 

 


Кўришлар сони: 1321

Депутатлар минбари

Янгиликлар

02.12.2022
Муҳим масалалар муҳокама қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси аъзолари ҳамда Халқаро...

02.12.2022
Конституция ва жамоатчилик назорати

Конституциямиз мамлакатимизнинг асрий қадриятлари ва анъаналари, миллий қонунчилик ва менталитетини...

02.12.2022
Миллий марказда БМТ Хавфсизлик кенгаши Аксилтеррор қўмитаси экспертлари билан учрашув бўлди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов БМТ Хавфсизлик кенгаши...