Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Ҳокимларнинг ваколати қисқармоқда

Ҳокимларнинг ваколати қисқармоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2020 йил 21 август куни бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида депутатлар «Мулкдорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари кафолатлари янада кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг лойиҳасини биринчи ўқишда муҳокама қилдилар.

Парламент қуйи палатасида жорий этилган янги амалиётга мувофиқ, парламентда қонунчилик ташаббуси ҳуқуқидан фойдаланаётган субъект вакили тегишли мазкур қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилиш учун маъруза билан чиқиб, уни концептуал жиҳатдан асослаб берди ҳамда депутатлар олдида ҳимоя қилди. Ушбу масала юзасидан Олий суд раисининг ўринбосари Б.Исоқов сўзга чиқди.

Таъкидланганидек, ер участкаларининг ҳокимлар томонидан олиб қўйилишига таъқиқ белгилаш, ер участкасига эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш, шунингдек, ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқини тугатиш бўйича ваколатларини чеклаш қонун лойиҳаси нормаларида ўз аксини топмоқда.

Шунингдек, лойиҳа билан ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш ваколати Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига бериляпти.

Корхоналарни (ташкилотларни) давлат тасарруфидан чиқариш ҳамда мол-мулкни хусусийлаштириш натижаларининг қайта кўриб чиқилиши ва бекор қилинишига йўл қўйилмаслигини назарда тутувчи нормалар ҳам қонун лойиҳасига киртилиши назарда тутилмоқда. Шу билан бирга “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги, “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Репспубликаси Қонунлари ва Ер кодексига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади.

Депутатлар таъкидлашича, мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши мулкдорлар ҳуқуқларини, уларни мулк ҳуқуқидан асоссиз равишда маҳрум этишдан ҳимоя қилади. Шунингдек, ер участкалари олиб қўйилиши муносабати билан мулкдорларга етказилган зарарларининг ўрни (шу жумладан давлат томонидан) тўлиқ қопланиши, мулкдорларнинг давлатга ва унинг органларига бўлган ишончи ортишига хизмат қилади.

Қизғин муҳокамалардан сўнг, қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.


Кўришлар сони: 946

Депутатлар минбари

Янгиликлар

22.06.2021
Қонунчилик палатаси Спикери Парламентлараро иттифоқнинг Бош котиби билан учрашди

2021 йил 22 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддинжон Исмоилов Парламентлараро и...

22.06.2021
Ёшларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари кўриб чиқилди

2021 йил 22 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “Мен парламентда ёшларни қўллайман” (I S...

22.06.2021
Фуқаролик процессуал кодексида янги институт жорий этилмоқда

2021 йил 22 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Ўзбекисто...