Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Кўп болали оилаларнинг ҳуқуқий мақоми аниқ белгиланяпти

Кўп болали оилаларнинг ҳуқуқий мақоми аниқ  белгиланяпти

Кўп болали оилаларнинг ҳуқуқий мақомини аниқ белгилаш, қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётида ушбу тушунчанинг бир хилда қўлланилишини таъминлаш мақсадида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2020 йил 5 август куни бўлиб ўтган мажлисида депутатлар “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда атрофлича муҳокама қилдилар.

Мазкур йўналишда ўтказилган таҳлилларга кўра, “кўп болали оила” тушунчасига аниқ мезонлар белгиланмагани сабабли давлат томонидан берилаётган имтиёзлардан турлича фойдаланилаётган фактлар мавжуд бўлиб, бу ўз навбатида амалиётда ҳуқуқ нормаларини қўллашда ижтимоий адолат принципларининг бузилишига олиб келмоқда. Жумладан, “кўп болали оила” тушунчаси 21 та қонун ҳужжатида, 5 та қонунда қўлланилиб, уларда бу тушунчаларга турли талқинлар берилган. Юқоридагиларни ҳисобга олган ҳолда бугунги кунда қонун ҳужжатларида кўп болали оилаларнинг ҳуқуқий мақомини аниқ белгилаш зарурати вужудга келган.

Қонун лойиҳаси билан Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига “кўп болали оила” тушунчаси ва унинг ҳуқуқий мақомини белгиловчи қўшимча киритилмоқда. Унга кўра, тўрт нафар ва ундан ортиқ ўн саккиз ёшга тўлмаган боласи бўлган оила кўп болали оила ҳисобланади. Бунда агар тўрт нафар ва ундан ортиқ болаларидан бир нафари ёки ундан кўпроғи таълимнинг кундузги шаклида ўқиётган ҳамда йигирма икки ёшга тўлмаган бўлса, бу оила ҳам кўп болали оилалар тоифасига киритилади.

Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётидаги турли хил ёндашувларнинг бартараф этилишига, давлат ҳимоясига муҳтож бўлган кўп болали оилаларга ижтимоий адолат принципи асосида имтиёзлар берилишига, жумладан турар-жой, ер ажратиш, солиқ тўловлари ва бошқа бир қатор имтиёзлардан кенг фойдаланишга ҳуқуқий асос яратади ҳамда уларни қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.

Қизғин муҳокамалардан сўнг қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда қабул қилинди.


Кўришлар сони: 1050

Депутатлар минбари

Янгиликлар

27.09.2021
Хитой – Марказий Осиё:Ягона тақдир жамиятини шакллантиришда қонунчилик органларининг роли

Жорий йилнинг 27 сентябрь куни Марказий Осиё мамлакатлари парламентлари билан биргаликда “Хитой ...

24.09.2021
Масофавий тиббий хизматлар сифатини ошириш масаласи муҳокама қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологялари ...

24.09.2021
Халқаро нотариуслар иттифоқи вакиллари Қонунчилик палатасида бўлди

Бугун, 24 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг Хал...