Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Бирорта ҳужжат изсиз қолмайди

Бирорта ҳужжат изсиз қолмайди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2020 йил 5 август куни бўлиб ўтган мажлисида депутатлар “Ўзбекистон Республикасининг “Архив иши тўғрисида” Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқдилар.

Тарихий қўлёзмаларни ўрганиш, илмий асарларни тиклаш, йўқолган ҳужжатларнинг нусҳаларини топиш ва фойдаланиш борасида архивларнинг ўрни беқиёс. Бир сўз билан айтганда, ҳужжатларнинг саранжом бўлиб, сифатли сақланишида архивлар муҳим аҳамият касб этади.

Таъкидланганидек, амалдаги “Архив иши тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ тугатилган ташкилотлар ҳужжатларини давлат архивига топширилиши белгиланган. Бу эса, давлат архивларида Миллий архив фонди (доимий сақланадиган) ҳужжатларнинг сифатли сақланишига, яъни сақловхоналарда жой танқислиги муаммосини юзага келтириш билан бир қаторда нодавлат архивларни ривожлантиришга тўсқинлик қилмоқда. Шунингдек, амалдаги Қонунда Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди ҳужжатларини доимий сақлаш ҳуқуқи берилган айрим вазирликлар, идоралар, тармоқ давлат фондлари ва ташкилотлари архивлари ҳуқуқий мақомини белгиловчи норма мавжуд эмас.

Давр талабидан келиб чиқиб, архив ҳужжатларидан фойдаланишда қулайликлар яратиш, электрон базаларни шакллантириш мақсадида ташкилотлар томонидан архив ҳужжатларини электрон нусхалари билан топшириш нормаси лойиҳага киритилмоқда. Шунингдек, тугатилган ташкилотлар архив ҳужжатларини тегишли архивларга, шу жумладан нодавлат архивларига ҳам топшириш белгиланмоқда.

Депутатларнинг қайд этишича, мазкур қонун лойиҳаси билан Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди ҳужжатларини доимий сақлаш ҳуқуқи берилган айрим вазирлик ва идоралар, тармоқ давлат фондлари ҳамда ташкилотларда давлат ихтисослаштирилган архивларини ҳам ташкил этиш белгиланмоқда. 

Мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши нодавлат архивларни ривожлантириш, ҳужжатлар йўқолишининг олдини олиш, фуқароларнинг ижтимоий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда давлат архивлари ўзларининг асосий вазифалари, яъни Миллий архив фонди ҳужжатларини сифатли  жамлаш, ҳисобини юритиш, сақлаш ва фойдаланишга хизмат қилади.

Мажлисда қонун лойҳаси биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан қабул қилинди.


Кўришлар сони: 778

Депутатлар минбари

Янгиликлар

27.09.2021
Хитой – Марказий Осиё:Ягона тақдир жамиятини шакллантиришда қонунчилик органларининг роли

Жорий йилнинг 27 сентябрь куни Марказий Осиё мамлакатлари парламентлари билан биргаликда “Хитой ...

24.09.2021
Масофавий тиббий хизматлар сифатини ошириш масаласи муҳокама қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологялари ...

24.09.2021
Халқаро нотариуслар иттифоқи вакиллари Қонунчилик палатасида бўлди

Бугун, 24 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг Хал...