Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Депутатлар Марказий банк раисига парламент сўрови юборишга қарор қилди

Депутатлар Марказий банк раисига парламент сўрови  юборишга қарор қилди

Халқ вакиллари томонидан жойларда ўтказилаётган учрашув ва мулоқотларда бугунги кунда аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини молиялаштиришда тижорат банкларида ресурслар етишмаслиги билан боғлиқ тизимли масалалар мавжудлиги аниқланди. Бу, ўз навбатида, нобанк кредит ташкилотлари хизматларига бўлган эҳтиёж юқори эканлигини кўрсатмоқда.

Маълумот ўрнида айтиш лозимки, ҳозирги кунда мамлакатимизда фаолият олиб бораётган нобанк кредит ташкилотларнинг кредит бозоридаги салмоғи паст даражада қолмоқда. 2020 йилнинг 1 июнь ҳолатига, уларнинг жами кредит қолдиғи 801,7 млрд. сўмни ташкил этиб, банклар томонидан жисмоний шахсларга ажратилган кредитлар (ипотека кредити бундан мустасно) қолдиғининг атиги 3.8 фоизини ташкил этади.

Республикамизда фаолият юритаётган нобанк кредит ташкилотларининг умумий сони 118 та бўлиб, шундан микрокредит ташкилотлари сони 57 та ва ломбардлар сони 61 тани ташкил этади ҳамда уларнинг аксарият қисми яъни, 53 таси Тошкент шаҳрида жойлашган. Қорақалпоғистонда нобанк кредит ташкилотларининг мавжуд эмаслиги, Қашқадарёда 1 та, Навоий, Жиззах, Сирдарё вилоятларида 2 тадан фаолият юритаётганлиги микромолиявий хизматларнинг мазкур ҳудудларда ривожланмаётгани ва тадбиркорлар ушбу хизматлардан фойдаланиш имкониятидан маҳрум эканидан далолат беради.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси М. Нурмуратовга «Мамлакатимизда микромолиялаштириш турлари ва кўламини кенгайтириш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровини юбориш ҳақида қарор қабул қилинди.


Кўришлар сони: 1195

Депутатлар минбари

Янгиликлар

21.06.2021
Президент мактабининг битирувчи ўқувчилари Қонунчилик палатасида

2021 йил 21 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Президент мактабларининг битирувчи ўқувчилар...

21.06.2021
Сув ва сувдан фойдаланишда қандай ўзгаришлар бўлади?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилишида жамиятимиз ҳаётининг...

21.06.2021
Ҳисоб палатаси фаолиятига оид қонун ҳужжатлари такомиллаштирилмоқда

Жорий йилнинг 21 июнь куни Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди...