Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Хотин-қизларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимояси кучайтириляпти

Хотин-қизларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимояси кучайтириляпти

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги видеоконференцалоқа шаклида ўтказилган мажлисида халқ вакиллари томонидан бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

Депутатлар «Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги ҳамда «Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда муҳокама қилдилар.

Қайд этилганидек, қонун лойиҳасида бир қатор янгиликлар кўзда тутилган. Хусусан, Жиноят кодексининг амалдаги таҳририда фақат ёш болани парвариш қилаётган аёлнинг ҳуқуқларини бузганлик учун жавобгарлик белгиланган. Мазкур қонун лойиҳасида эса, ёш болани парвариш қилаётган шахснинг, яъни аёл ёки эркакнинг меҳнат ҳуқуқларини бузганлик учун жавобгарликни белгилаш назарда тутилмоқда. Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексни тазйиқ ва зўравонлик содир этган ёки содир этишга мойил бўлган шахс томонидан ҳимоя ордери талабларини бажармаганлик учун жавобгарлик ҳақидаги янги модда билан тўлдириш таклиф этилмоқда.

Депутатларнинг таъкидлашича, лойиҳага киритлаётган нормалар билан тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин қизларнинг – етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш ҳамда маънавий зиённи компенсация қилиш юзасидан даъволари давлат божидан озод қилинади. Ички ишлар органлари томонидан хотин-қизларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимояси кучайтирилади, содир этилган ҳуқуқбузарликларга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тизими яратилади. Хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ўтказган ва зўравонлик содир этган шахснинг такроран ғайриқонуний ҳатти-ҳаракатларига йўл қўймаслик чоралари кўрилади. Шунингдек, қонун лойиҳаси билан хотин-қизлар ва эркакларга тенг ҳуқуқ ва имкониятлар яратилади.

Қизғин муҳокамалардан сўнг, қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда қабул қилинди.

 


Кўришлар сони: 1090

Депутатлар минбари

Янгиликлар

15.01.2022
Халқимиз манфаатларига хизмат қиладиган таклифлар илгари сурилди

Жамоатчилик муҳокамасига қўйилган “Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт...

15.01.2022
Қўмитанинг 2021 йил якунлари бўйича фаолияти сарҳисоб қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан...

14.01.2022
Тараққиёт стратегияси:75 минг гектар интенсив боғ ва янги узумзорлар барпо этилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси “Янги Ўзбекистоннинг...