Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Қонун лойиҳаси коррупцияга қарши ва инвестициявий экспертизалардан ўтказилади

Қонун лойиҳаси коррупцияга қарши ва инвестициявий экспертизалардан ўтказилади

Маълумки, мамлакатда бизнес муҳитини янада яхшилаш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Бу ўз навбатида Ўзбекистоннинг халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрнини яхшилашга ҳам хизмат қилади. Шундай бўлсада Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг “Бизнес юритиш” йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикаси ўрнини яхшилаш борасида қонунчиликда айрим муаммолар мавжуд.

Жорий йил 23 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида биринчи ўқишда кўриб чиқилган “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги, “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги қонунларга ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ана шу муаммоларни бартараф этишга қаратилгани билан аҳамиятли.

Лойиҳа билан жамият бошқарув органлари хусусан кузатув кенгаши аъзоси, директори ёки бошқаруви аъзоси, шунингдек, ишончли бошқарувчиси ўз ҳаракатлари ва (ёки) ҳаракатсизлиги сабабли жамиятга етказилган зарар тушунчаси аниқлаштирилиб уларнинг жавобгарлиги белгиланмоқда.

Шундан келиб чиқиб лойиҳада жамият акцияларининг камида бир фоизига эгалик қилувчи акциядори ҳам жамият бошқарув органлари ҳаракатсизлиги оқибатида жамиятга етказилган зарар ва талофатни қоплаш юзасидан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиш хуқуқи аниқлаштирилмоқда.

Бундан ташқари лойиҳада жамият ва аффилланган шахс ўртасида тузилган битим ҳақидаги, жумладан, мазкур битим шартларини назарда тутувчи ва манфаатлар тўқнашувини ифода этувчи маълумотни битим тузилган вақтдан эътиборан 72 соат мобайнида ошкор қилиши шартлиги аниқ кўрсатиб ўтилмоқда.

Муҳокамалар давомида масаланинг долзарблигидан келиб чиқиб, Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасига лойиҳани коррупцияга қарши ва инвестициявий экспертизаларини ўтказиш таклифи берилди. Таъкидлаш лозим, қонунларнинг инвесициявий экспертизаси илк бор амалга оширилади.   

Депутатларнинг таъкидлашича, мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши миноритар акциядорларнинг ҳуқуқларини янада мустаҳкамлаб, уларнинг манфаатдорлигини оширишга, мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлигини ва халқаро майдондаги имиджини оширишга ва бизнес муҳитининг барқарорлигини таъминлашга, Ўзбекистонинг халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрнини янада яхшилашга хизмат қилади.


Кўришлар сони: 1236

Депутатлар минбари

Янгиликлар

04.07.2022
Депутатлар устувор вазифаларни белгилаб олдилар

2022 йил 4 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар...

03.07.2022
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида фавқулодда ҳолат жорий этиш тўғрисида»ги Фармонини тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 78-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига ва «Фавқулодда ҳолат тўғрисида»ги...

02.07.2022
Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича таклифлар берилди

Қашқадарё вилояти Кўкдала тумани ҳокимлигида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шарофиддин...