Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Экоинспекторлар ваколати оширилди

Экоинспекторлар ваколати оширилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида иккинчи ўқишда муҳокама қилинган “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси қабул қилинганч, экологик ҳуқуқбазарлик учун жазо муқаррарлиги янада кучаяди.

Бинобарин, лойиҳада Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга давлат экологик назоратини амалга ошириш ҳамда текшириш ўтказишга тўсқинлик қилганлик, шунингдек, жисмоний ёки юридик шахсларнинг экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларининг бузилишини бартараф этиш тўғрисидаги кўрсатмаларни бажармаганлиги учун жавобгарлик белгилаш юзасидан янги модда киритилиб, Давлат экология қўмитаси давлат инспекторларига қўшимча ваколатлар белгиланмоқда.

Бундан ташқари, Президентимизнинг “Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Кодексга экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича туман (шаҳар) инспекцияларининг давлат инспекторлари томонидан ҳам маъмурий жавобгарлик ишларини юритиш билан боғлиқ қўшимча киритилмоқда.

Мажлисда қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлашда сиёсий партиялар фракциялари, қўмиталарда, кенг жамоатчилик ўртасида қизғин муҳокама қилингани, айрим таклифлар инобатга олингани қайд этилди.

Ушбу қонуннинг қабул қилиниши эндиликда экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш органларининг туман ва шаҳар инспекцияларининг давлат инспекторлари бевосита Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва жарима солиш тариқасида маъмурий жазо чорасини қўллашга ҳуқуқига эга бўлади.

Бу эса табиатга зарар етказиш мумкин бўлган шахсларнинг жавобгарлигини кучайтириш эвазига мaъмурий ҳуқуқбузарликларнинг миқдор жиҳатдан камайишига олиб келади.


Кўришлар сони: 1978

Депутатлар минбари

Янгиликлар

02.12.2022
Муҳим масалалар муҳокама қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси аъзолари ҳамда Халқаро...

02.12.2022
Конституция ва жамоатчилик назорати

Конституциямиз мамлакатимизнинг асрий қадриятлари ва анъаналари, миллий қонунчилик ва менталитетини...

02.12.2022
Миллий марказда БМТ Хавфсизлик кенгаши Аксилтеррор қўмитаси экспертлари билан учрашув бўлди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов БМТ Хавфсизлик кенгаши...