Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Вақтинчалик Регламентга ўзгартишлар киритилди

Вақтинчалик Регламентга ўзгартишлар киритилди

Айни пайтда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ялпи йиғилишлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2020 йил 16 апрелдаги қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси (COVID-19) тарқалишига қарши курашиш даврида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси мажлисларини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш бўйича вақтинчалик Регламент”га мувофиқ, ўтказиб келинмоқда.

Ҳозирги мураккаб шароит карантин давомида палата фаолиятини янада такомиллаштириш, самарали йўлга қўйишни тақозо этмоқда. Бунинг учун тасдиқланган вақтинчалик Регламентга ҳам ўзгартишлар киритилиши талаб этилади.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида ушбу долзарб масала депутатлар томонидан атрофлича кўриб чиқилди.

Халқ вакилларининг фикрича, вақтинчалик Регламентнинг 3-моддасига асосан видеоконференцалоқа режимидаги мажлисларда Ўзбекистон Республикасининг Конституциясини, конституциявий қонунларни қабул қилиш, уларга ўзгартишлар ва қўшимчалар киритишга йўл қўйилмайди, деб белгиланган. Лекин амалиётда парламент карантин шароитида ҳам тўлақонли фаолият кўрсата олиши учун Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонунларига тегишли ўзгартишлар киритилишини талаб қилмоқда.

Шулардан келиб чиқиб, Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси мажлисларини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш бўйича вақтинчалик Регламентнинг 3-моддасига ўзгартиш киритиш таклиф қилинмоқда. Унга кўра, карантин давомида видеоконференцалоқа режимида ўтказиладиган палата йиғилишларида Ўзбекистон Республикасининг конституциявий қонунларини қабул қилиш, уларга ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш мумкин бўлади.

Мажлисда ушбу таклиф жами депутатларнинг учдан икки қисмидан кўпроқ овоз (121 та) билан қўллаб-қувватланди.


Кўришлар сони: 1146

Депутатлар минбари

Янгиликлар

04.07.2022
Депутатлар устувор вазифаларни белгилаб олдилар

2022 йил 4 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар...

03.07.2022
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида фавқулодда ҳолат жорий этиш тўғрисида»ги Фармонини тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 78-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига ва «Фавқулодда ҳолат тўғрисида»ги...

02.07.2022
Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича таклифлар берилди

Қашқадарё вилояти Кўкдала тумани ҳокимлигида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шарофиддин...