Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Ички ишлар вазирига юборилган парламент сўровида қандай масала кўтарилди?

Ички ишлар вазирига юборилган парламент сўровида қандай масала кўтарилди?

Қонунчилик амалиётида давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг мансабдор шахсларига қонунлар, давлат дастурлари ҳамда уларнинг ваколатларига кирадиган муҳим масалалар юзасидан парламент сўрови юбориш тартиби мавжуд.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2020 йил 11 июнь куни бўлиб ўтган мажлисида бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди. Шунингдек, бир нечта вазирлик, жумладан Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П. Бобожоновга парламент сўровлари юборилди.

Ҳамма гап шундаки, 2017 йил 9 январда қабул қилинган «Маъмурий қамоқни ўташ тартиби тўғрисида»ги Қонунга асосан мазкур қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан йигирма тўрт ой ўтгач кучга кириши белгиланган эди. Бунинг сабаби маъмурий қамоқ ўташ муддати белгиланган шахслар сақланадиган маъмурий қамоқ биноларини қуриб битказиш талиб этиларди. Тошкент шаҳрида (150 ўринли), Тошкент, Фарғона, Бухоро, Наманган ва Қашқадарё вилоятларида (75 ўринли) ҳамда Андижон ва Жиззах вилоятларида (60 ўринли) махсус қабулхона бинолари қуриб битказилди холос.

Айрим вилоятларда, хусусан, Навоий Сирдарё, Самарқанд вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида махсус қабулхоналар қурилиши бугунги кунга ҳам ниҳоясига етказилмаган.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П. Бобожоновга Қонунчилик палатасининг қарори билан «Маъмурий қамоққа олинган шахсларни сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхоналарнинг биноларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича амалга оширилаётган ишларнинг ҳолати тўғрисида» парламент сўрови юборилди.


Кўришлар сони: 1308

Депутатлар минбари

Янгиликлар

21.06.2021
Президент мактабининг битирувчи ўқувчилари Қонунчилик палатасида

2021 йил 21 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Президент мактабларининг битирувчи ўқувчилар...

21.06.2021
Сув ва сувдан фойдаланишда қандай ўзгаришлар бўлади?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилишида жамиятимиз ҳаётининг...

21.06.2021
Ҳисоб палатаси фаолиятига оид қонун ҳужжатлари такомиллаштирилмоқда

Жорий йилнинг 21 июнь куни Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди...