Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Қонун лойиҳасини унинг ташаббускори депутатларга тақдим этади

Қонун лойиҳасини унинг ташаббускори депутатларга тақдим этади

Амалдаги қонунчиликка кўра, қонун лойиҳаси ваколатли ташаббускор идора томонидан Қонунчилик палатасига киритилганидан сўнг уни муҳокамаларга тайёрлаш ҳамда биринчи ва кейинги ўқишларда парламент аъзолари олдида ҳимоя қилиш депутатлар томонидан амалга оширилади.

Бугунги кунда ушбу тартиб ўзини қай даражада оқламоқда?

Ўтказилган таҳлилларга кўра, бу ташаббускор идораларнинг сифатли қонун лойиҳаларини ишлаб чиқишдаги масъулиятининг сусайишига, натижада, баъзи ҳолларда Қонунчилик палатасига тўғридан-тўғри амал қилиш механизмига эга бўлмаган қонун лойиҳаларининг кириб келишига сабаб бўлмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида биринчи ўқишда кўриб чиқилган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектларининг қонун ижодкорлиги жараёнидаги масъулиятини оширишни назарда тутади.

Бир гуруҳ депутатлар томонидан ишлаб чиқилган ушбу ҳужжат билан “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида”ги ҳамда “Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида”ги қонунларнинг тегишли моддаларига ўзгартишлар киритилмоқда. Унга кўра, қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинаётганда маъруза билан чиқиб, уни концептуал асослаш ҳамда депутатлар олдида ҳимоя қилиш вазифаси қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъекти ёки унинг вакили зиммасига юклаш таклиф этилмоқда.

Депутатларнинг таъкидлашича, мазкур амалиётнинг жорий этилиши қонун лойиҳаларини кўриб чиқиш самарадорлиги ошишига ҳамда қонун лойиҳалари сифатининг яхшиланишига хизмат қилади. Ташаббускор идора вакили қонун лойиҳасининг аҳамиятини депутатлар олдида асослаб бера олмаган ҳолларда лойиҳани кўриб чиқишни рад этиш амалиётининг кенгайишига шароит яратади. Бу эса, ўз навбатида, қонун лойиҳалари бўйича муҳокамалар қизғин баҳс-майдонига айланишига имкон беради.   

Қизғин муҳокамалардан сўнг, қонун лойиҳаси биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан қабул қилинди.


Кўришлар сони: 1629

Депутатлар минбари

Янгиликлар

02.12.2022
Муҳим масалалар муҳокама қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси аъзолари ҳамда Халқаро...

02.12.2022
Конституция ва жамоатчилик назорати

Конституциямиз мамлакатимизнинг асрий қадриятлари ва анъаналари, миллий қонунчилик ва менталитетини...

02.12.2022
Миллий марказда БМТ Хавфсизлик кенгаши Аксилтеррор қўмитаси экспертлари билан учрашув бўлди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов БМТ Хавфсизлик кенгаши...