Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Хусусий бандлик агентликлари масъулияти оширилади

Хусусий бандлик агентликлари масъулияти оширилади

Маълумки, аҳоли бандлигини таъминлаш ва шу орқали уларнинг турмуш фаровонлигини яхшилаш мақсадида “Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида”ги қонун қабул қилиниб, 2018 йилдан бошлаб мамлакатимизда бир қатор ана шундай агентликлар фаолият юрита бошлади. Асосан фуқароларни чет элда ишга жойлаштириш билан шуғулланган бу каби агентликлар орасида ҳалолликка амал қилмай уларга мурожаат қилган фуқароларнинг маблағларини фирибгарлик йўли билан ўзлаштириш ҳолатлари ҳам кузатилди. Ушбу ҳолатлар “Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида”ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишга сабаб бўлди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг жорий йил 11 июнь куни бўлиб ўтган мажлисида депутатлар мазкур қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқдилар.

Таъкидланганидек, лицензияловчи органда хусусий бандлик агентликлари фаолиятини доимий ўрганиб бориш мажбурияти ҳам ваколати ҳам мавжуд эмаслиги бундай агентликлар томонидан фуқароларни алдаш ёки ишончини суиистеъмол қилиш, фуқароларга жуда кўп миқдорда моддий зарар етказиш каби жиноятлар содир этилди. Хусусан, ўтган давр мобайнида 10 та хусусий бандлик агентликларининг раҳбар ва ходимларига нисбатан жиноят иши қўзгатилган бўлиб, улар томонидан 7123 нафар фуқарога 72,3 миллиард 888 миллион сўм миқдорида моддий зарар етказилган.

Муҳокама этилган қонун лойиҳаси билан нормалар янада такомиллаштирилиб, Ўзбекистон Республикасидан ташқарида иш қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича кўрсатилган хизматлар учун тўловларни чет эллик иш берувчи ҳисобидан амалга ошириш механизмини ҳам жорий этиш назарда тутилмоқда. Шунингдек, хусусий бандлик агентликлари томонидан чет элдан иш қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича хизматлар кўрсатилишидан аввал уларга кўрсатиладиган хизматлар учун тўловлар ундирилмаслиги белгиланмоқда.

Халқ вакилларининг фикрига кўра, мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши хусусий бандлик агентликлари фаолиятида турли суистеъмолчиликлар келиб чиқишининг ҳамда фуқароларга етказилиши мумкин бўлган мулкий зарарларнинг олдини олишга хизмат қилади.


Кўришлар сони: 1450

Депутатлар минбари

Янгиликлар

02.12.2022
Муҳим масалалар муҳокама қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси аъзолари ҳамда Халқаро...

02.12.2022
Конституция ва жамоатчилик назорати

Конституциямиз мамлакатимизнинг асрий қадриятлари ва анъаналари, миллий қонунчилик ва менталитетини...

02.12.2022
Миллий марказда БМТ Хавфсизлик кенгаши Аксилтеррор қўмитаси экспертлари билан учрашув бўлди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов БМТ Хавфсизлик кенгаши...