Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

“Тилсиз гувоҳлар” жиноятларни очади

“Тилсиз гувоҳлар” жиноятларни очади

Мамлакатимизда кейинги йилларда фуқаролар тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида тизимли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Соҳа фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида замонавий усул ва технологиялар жорий этилаяпти. Масалан, чет эл тажрибасида жиноятчилик билан курашишда геном ахбороти маълумотлар базасидан кенг фойдаланилади. Ана шу маълумотлар ёрдамида жиноятларни фош этишда юқори самарага эришилади. Ҳозирги кунда мамлакатимизда геном ахборотини олиш, тўплаш, ундан фойдаланиш учун қонунчилик базаси
ва механизм мавжуд эмас.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 11 июнь куни бўлиб ўтган мажлисида депутатлар томонидан биринчи ўқишда муҳокама қилинган Геном бўйича давлат рўйхатига олиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси мазкур йўналишдаги муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Депутатларнинг таъкидлашича, айни пайтда жиноятчилар турли ҳийла-найрангларни қўллаб, содир этилган жиноят изларини қолдирмасликка ҳаракат қилмоқдалар. Бу эса уларни фош этиш ва очиш жараёнини қийинлаштирмоқда. Геном ахбороти маълумотлар базаси ёрдамида жиноятларни очиш механизмининг жорий этилиши эса фош этиш мураккаб, ўта оғир бўлган ёки муқаддам очилмаган жиноятларни очишга кўмаклашади, шунингдек, геном ахборотининг ягона маълумотлар базаси яратилиши бедарак йўқолган шахсларни топиш имконини беради.

Қонун лойиҳаси билан эса, геном бўйича давлат рўйхатига олиш доирасидаги ваколатли органларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, геном ахборотини йиғиш, унга ишлов бериш ва ҳимоя қилишнинг асосий талаблари, геном бўйича давлат рўйхатига олиш тартибини ва биологик материал ва геном ахборотини олиш, қайд этиш, сақлаш, ундан фойдаланиш ва уни йўқ қилиб ташлаш тартиби белгиланмоқда.

Депутатларнинг фикрича, мазкур қонуннинг қабул қилиниши содир этилган жиноятларни биологик ашёвий далиллар ёрдамида фош этишга кўмаклашиб, суд-тергов органларининг исботлов базасини мустаҳкамлайди.

Қизғин муҳокамалар ва сиёсий партиялар фракцияларининг қонун лойиҳаси юзасидан билдирган нуқтаи-назарларидан сўнг лойиҳа биринчи ўқишда қабул қилинди.


Кўришлар сони: 1395

Депутатлар минбари

Янгиликлар

02.12.2022
Муҳим масалалар муҳокама қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси аъзолари ҳамда Халқаро...

02.12.2022
Конституция ва жамоатчилик назорати

Конституциямиз мамлакатимизнинг асрий қадриятлари ва анъаналари, миллий қонунчилик ва менталитетини...

02.12.2022
Миллий марказда БМТ Хавфсизлик кенгаши Аксилтеррор қўмитаси экспертлари билан учрашув бўлди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов БМТ Хавфсизлик кенгаши...