Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Кўп болали оилаларнинг ҳуқуқий мақоми аниқ белгиланмоқда

Кўп болали оилаларнинг ҳуқуқий мақоми аниқ белгиланмоқда

Ўтказилган таҳлил натижаларига кўра, қонун ҳужжатларида “кўп болали оила” тушунчасига турлича мезонлар белгиланган. Бу эса давлат томонидан берилаётган имтиёзлардан ҳақиқатда муҳтож бўлган оилаларнинг тенг ҳуқуқли равишда фойдаланиш имконияти мавжуд эмаслигини, амалиётда ҳуқуқ нормаларини қўллашда ижтимоий адолат принципининг бузилишига шарт-шароит яратиб бераётганлигини кўрсатмоқда. Мисол учун, “кўп болали оила” тушунчаси 21 та қонун ҳужжатида, жумладан, 5 та қонунда қўлланилган.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида биринчи ўқишда кўриб чиқилган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси билан ана шу тушунча бирхиллаштирилмоқда.

Кўп болали оилаларнинг ҳуқуқий мақомини аниқ белгилаш, қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётида ушбу тушунчанинг бир хилда қўлланилишини таъминлаш мақсадида лойиҳа билан Оила кодексига ҳам “кўп болали оила” тушунчаси ва унинг ҳуқуқий мақомини белгиловчи қўшимча киритилмоқда.

Унга кўра, ота-она ёки улардан бири билан бирга яшаётган тўрт
ва ундан ортиқ ўн саккиз ёшга тўлмаган, шунингдек, кундузги таълим шаклида таълим олаётган йигирма икки ёшга тўлмаган болалари бўлган оилалар кўп болали оилалар ҳисобланиши белгиланмоқда.

Шу билан бирга, Солиқ, Меҳнат кодекслари ҳамда “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонуннинг тегишли моддалари Оила кодексига киритилиши таклиф этилаётган қўшимчага мувофиқлаштирилмоқда.

Депутатларнинг фикрича, мазкур ҳужжатнинг қабул қилиниши қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётидаги турли хил ёндашувлар бартараф этилишига хизмат қилади.

Қизғин муҳокамалардан сўнг, қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.


Кўришлар сони: 882

Депутатлар минбари

Янгиликлар

19.09.2021
Трансплантация соҳасига оид қонун такомиллаштирилмоқда

Бугун энг муҳим йўналишлардан бири – органлар трансплантацияси саналади. Кейинги йилларда бу соҳага...

19.09.2021
Аҳоли томонидан берилган таклифлар қонун лойиҳасида ўз аксини топади

Ҳар бир соҳанинг ривожи унинг ҳуқуқий асоси билан боғлиқ. Қонун билан мустаҳкамланган соҳа барқарор...

18.09.2021
Инсон саломатлиги билан боғлиқ узоқ кутилган қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасида

Аввал хабар берганимиздек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, қуйи палата Девони ходимлари...