Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Лойиҳадаги айрим нормалар депутатларнинг жиддий эътирозига сабаб бўлди

Лойиҳадаги айрим нормалар депутатларнинг жиддий эътирозига сабаб бўлди

Мамлакатимизда ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш қонун ҳужжатларида мустаҳкамланган. Таъкидлаш жоиз, амалдаги “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинганига ўн икки йил бўлди. Мазкур қонунда ногиронликка асосан тиббий тушунча сифатида ёндошилиб, бундай инсонлар жамиятнинг фаол иштирокчиси бўлишини таъминлашга оид ҳуқуқий асослар етарли акс эттирилмаган. Бугунги кунда муаммога тамомила ўзгача ёндошилаётганлиги мазкур йўналишдаги ишларни қайта кўриб чиқишни тақозо қиляпти. Соҳадаги ишларни янада такомиллаштириш, ривожлантириш бевосита унинг ҳуқуқий асосига боғлиқ.

Шундан келиб чиқиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг икки кун давом этган ялпи мажлисида депутатлар “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда том маънода манфаатдорлик билан, обдон муҳокама қилишди.

Қайд этилганидек, амалдаги қонунда ногиронлиги бўлган шахсларнинг тенглигини таъминлаш ва камситилишига йўл қўймаслик, шахсий ҳаётнинг дахлсизлик ҳуқуқи, ҳаракат эркинлиги ва фуқаролик ҳуқуқи, яратилган шароитларнинг қулайлиги, уй-жойга бўлган ҳуқуқи каби бир қатор масалалар тўлиқ қамраб олинмаган.

Янги таҳрирдаги қонун лойиҳасининг эътиборли жиҳатларишундаки, унда юқоридаги камчиликларнинг олдини олишга қаратилган нормалар акс этяпти. Хусусан, ногиронлик белгилари аниқ кўриниб турган шахсларнинг қўшимча текширувлар ўтказилмасдан тиббий-ижтимоий экспертиза комиссиясига юбориш қонун лойиҳасида мустаҳкамлаб қўйилмоқда. Бу норма айнан сайловчилардан тушган шикоятларнинг қонуний ечимига хизмат қилади.

Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси томонидан лойиҳани иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида ҳудудларда ва Тошкент шаҳрида ногиронлиги бўлган шахслар, жамоат ташкилотлари, Ўзбекистон Ногиронлар жамияти, Ногиронлар ассоциацияси, тегишли вазирлик ва идоралар ҳамда экспертлар иштирокида жамоатчилик муҳокамалари ўтказилди. Хусусан, 2020 йилнинг февраль ойида Қонунчилик палатасидаги барча фракциялар вакиллари иштирокида лойиҳа муҳокамасига бағишланган фракциялараро дебатлар ўтказилди. Мазкур жараёнларда билдирилган таклиф ва тавсиялар ишчи гуруҳи томонидан таҳлилий ўрганилиб, лойиҳа нормаларида ўз аксини топди.

Қизғин муҳокамаларга бой бўлган мажлисда лойиҳанинг ҳар бир моддаси халқ вакиллари томонидан атрофлича кўриб чиқилди. Қонун лойиҳасининг айрим нормалари депутатларнинг танқидига, айримлари эса жиддий эътирозларига сабаб бўлди.

Қонун қабул қилинганидан кейин амалиётда ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, уларни жамият ҳаётида фаол иштирок этишига хизмат қилиши кераклигини инобатга олиб, лойиҳанинг айрим моддалари янада такомиллаштириладиган бўлди.

 


Кўришлар сони: 1175

Депутатлар минбари

Янгиликлар

19.09.2021
Трансплантация соҳасига оид қонун такомиллаштирилмоқда

Бугун энг муҳим йўналишлардан бири – органлар трансплантацияси саналади. Кейинги йилларда бу соҳага...

19.09.2021
Аҳоли томонидан берилган таклифлар қонун лойиҳасида ўз аксини топади

Ҳар бир соҳанинг ривожи унинг ҳуқуқий асоси билан боғлиқ. Қонун билан мустаҳкамланган соҳа барқарор...

18.09.2021
Инсон саломатлиги билан боғлиқ узоқ кутилган қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасида

Аввал хабар берганимиздек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, қуйи палата Девони ходимлари...