Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Аудиторлик фаолиятига оид лойиҳа депутатлар “аудитидан” ўтолмади

Аудиторлик фаолиятига оид лойиҳа депутатлар “аудитидан” ўтолмади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида иккинчи ўқишда муҳокама қилинган янги таҳрирдаги «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси кескин баҳс-мунозараларга сабаб бўлди.

Жаҳон иқтисодиётида кузатилаётган бугунги манзара молиявий ҳамда ва хўжалик-иқтисодий йўналишдаги назоратлар изчил ва пухта, қонун доирасида ўтказилишини тақозо этмоқда. Ана шу мақсадларда эришишга йўналтилиган қонун лойиҳасида таклиф қилинаётган ўзгартириш ва қўшимчалар эса аудитни тартибга солиш соҳасидаги синовдан ўтган халқаро амалиёт принципларига асосланган. Депутатлар муҳокамалар чоғида масаланинг ана шу жиҳатларини эътиборга олган ҳолда баҳсга киришдилар.

Қайд этилганидек, халқаро принцип ва илғор тажрибалар асосида аудиторлик фаолиятини тартибга солишнинг самарали ташкилий-ҳуқуқий механизмини яратиш, аудиторлик фаолиятини лицензиялаш бўйича давлат ҳизматлари кўрсатиш тартибини соддалаштириш ва аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун қоғоз шаклдаги лицензия беришни бекор қилиш қонун лойиҳасининг асосий мақсади ҳисобланади.

Қонун лойиҳасини моддама-модда кўриб чиқиш чоғида Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси томонидан иккинчи ўқишга тақдим этилган лойиҳа таҳрири депутатлар ўртасида кўплаб саволлар келтириб чиқарди.

Хусусан, малака сертификати бўлсада, аудитор тўғрисидаги маълумотлар аудиторлар реестрига киритилмаган ва ваколатли органнинг веб-сайтида жойлаштирилмаган тақдирда, мазкур фаолият билан шуғулланиши мумкин эмаслиги тўғрисидаги, шунингдек алоҳида моддада баён этилган асосий тушунчалар депутатлар тортишувига олиб келди.  Айрим депутатлар аудиторлик ташкилотлари тадбиркорлик субъекти деб ҳисобланиши ёки бундай эмаслиги борасидаги ўз фикрларини баён қилдилар.

Қизғин тортишувлардан сўнг депутатларнинг кўпчилик овози билан қонун лойиҳасини такомилига етказиш ва Қонунчилик палатаси мажлиси муҳокамасига иккинчи ўқишда қайта киритиш учун қўмитага қайтарилди.

 


Кўришлар сони: 967

Депутатлар минбари

Янгиликлар

19.09.2021
Трансплантация соҳасига оид қонун такомиллаштирилмоқда

Бугун энг муҳим йўналишлардан бири – органлар трансплантацияси саналади. Кейинги йилларда бу соҳага...

19.09.2021
Аҳоли томонидан берилган таклифлар қонун лойиҳасида ўз аксини топади

Ҳар бир соҳанинг ривожи унинг ҳуқуқий асоси билан боғлиқ. Қонун билан мустаҳкамланган соҳа барқарор...

18.09.2021
Инсон саломатлиги билан боғлиқ узоқ кутилган қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасида

Аввал хабар берганимиздек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, қуйи палата Девони ходимлари...