Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Карантин қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилмоқда

Карантин қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ва Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини кўриб чиқдилар.

Маълумки, бугун коронавирус пандемияси бутун дунё бўйлаб кенг тарқалди ва Ўзбекистонни ҳам четлаб ўтмади. Айни пайтда юртимизда коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш, эпидемияга қарши курашиш ва карантин қоидаларига риоя этилиши устидан қатъий назорат ўрнатилди.

Айтиш жоизки, коронавирус пандемияси пайтида одамлар орасида ваҳима уйғотишга қаратилган, ҳақиқатга тўғри келмайдиган ҳар хил шов-шувли маълумотлар, уйдирма ахборотлар тарқатиш ҳоллари кузатилмоқда.

Ана шундай ҳолатлар ҳисобга олинган ҳолда, карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланмоқда.

Шунингдек, санитарияга оид қонун ҳужжатларини ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш, шу жумладан, карантинли, инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ва тарқалиши шароитида Давлат санитария назорати органларининг тиббий текширувдан ва даволанишдан ўтиш, карантинни ўташ учун белгиланган жойларга етиб бориш, ушбу жойни белгиланган муддат давомида тарк этмаслик, касаллик юқиши мумкин бўлган даврда мулоқотда бўлган шахслар ва борган жойлар ҳақидаги маълумотларни ошкор қилиш тўғрисидаги ёки бошқа қонуний талабларини узрли сабабларсиз бажармаслик одамларнинг оммавий касалланиши ёки заҳарланиши реал хавфини келтириб чиқарса ёхуд одамларнинг оммавий касалланишига ёки заҳарланишига олиб келганлик учун ҳам жиноий ва маъмурий жазо белгиланмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига киритилаётган ўзгартишларга кўра эса, карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ва тарқалиши шароитида тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини қўллаш қоидалари киритилмоқда.

Карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ёки тарқалишининг олдини олиш ишларини тўлақонли амалга ошириш мақсадида жамоат жойларида ниқобсиз юрганлик учун жарима белгиланмоқда.

Қизғин муҳокамалардан сўнг депутатлар қонунни қабул қилдилар.


Кўришлар сони: 2056

Депутатлар минбари

Янгиликлар

15.06.2021
Чехия парламенти делегацияси билан учрашув

2021 йил 15 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Cпикерининг биринчи ў...

15.06.2021
Пенсия таъминотида фуқароларга қатор енгилликлар бериляпти

Олий Мажлис Қонунчилик палатанинг навбатдаги мажлисида “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрис...

15.06.2021
Ўттиз ёшдан ошган фуқароларни божхона органларининг ихтисослаштирилган таркибий тузилмаларига қабул қилиш белгиланмоқда

2021 йил 15 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Давлат бо...