Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Айрим ваколатлар Вазирлар Маҳкамасидан Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигига берилмоқда

Айрим ваколатлар Вазирлар Маҳкамасидан Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигига берилмоқда

2020 йил 11 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ялпи мажлиси бўлиб ўтди.

Унда мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётига оид муҳим ҳужжатлар билан бир қаторда, “Ўзбекистон Республикасининг “Ахборот-кутубхона фаолияти тўғрисида”ги Қонунига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ҳам атрофлича кўриб чиқилди.

Депутатлар Президентимизнинг 2019 йил 7 июндаги “Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ишлаб чиқилган ушбу қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти, вазифалари, шунингдек, асосий қоидаларига эътибор қаратишди.

Таъкидлаб ўтилганидек, мазкур ҳужжатнинг мақсади “Ахборот-кутубхона фаолияти тўғрисида”ги қонуннинг тегишли бандларига ўзгартиш киритишга қаратилган.

Унга кўра, Ўзбекистон Миллий кутубхонаси низоми ҳамда Ахборот-кутубхона ва Ахборот-ресурс марказларининг намунавий низомларини тасдиқлаш ваколати Вазирлар Маҳкамасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигига берилмоқда.

Муҳокамаларда қонун лойиҳасига киритилаётган ушбу ўзгартишга изоҳ берилди.

Таъкидлаб ўтилганидек, Президентимизнинг 2019 йил 2 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” қарорига мувофиқ, агентлик ахборот-кутубхона фаолияти бўйича махсус ваколатли орган этиб белгиланган.

Шу муносабат билан, парламент аъзолари қонун лойиҳасига ахборот-кутубхона фаолияти соҳасида махсус ваколатли орган ваколатларини кенгайтиришга тегишли ўзгартишларни киритиш зарурати келиб чиққанини қайд этишди.

Мажлисда қонун лойиҳаси атрофлича кўриб чиқилиб, биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан қабул қилинди.


Кўришлар сони: 1145

Депутатлар минбари

Янгиликлар

13.05.2021
Сувдан фойдаланиш ва сув ресурсларини бошқариш муаммолари муҳокама марказида

Сув ресурслари бўйича Осиё миллий ассамблеяси маслаҳат кенгашининг3-йиғилиши видеоконференц алоқаси...

12.05.2021
Ҳамкорлик алоқалари янги босқичда ривожланади

Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Канада парламенти Жамоат палатаси...

12.05.2021
Facebook, TikTok, Telegram ва шу каби коммуникация платформалари ўз техник воситаларини Ўзбекистон ҳудудига ўтказишлари шарт

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари...