Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Микромолиявий хизматлар кўрсатиш тизимида қандай янгиликлар бўлади?

Микромолиявий хизматлар кўрсатиш тизимида қандай янгиликлар бўлади?

Парламент қуйи палатасининг 2020 йил 18 февралда бўлиб ўтган навбатдаги ялпи мажлисида “Микромолиялаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда атрофлича кўриб чиқилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 июлдаги “Микромолиявий хизматлар оммабоплигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан ишлаб чиқилган мазкур қонун лойиҳаси микромолиялаштиришнинг ҳуқуқий базасини такомиллаштириш ва ҳажмини ошириш бўйича кўрилаётган чораларнинг ҳаётийлигини таъминлашга қаратилган.

Лойиҳа билан микромолиявий хизматлар кўрсатувчи ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг юқоридаги қарорида белгиланган миқдорлардан ошмайдиган суммада микрокредит, микроқарз, микролизинг бериш назарда тутилиб, микромолиявий хизматлар кўрсатишнинг ҳажмлари оширилмоқда.

Қонун лойиҳаси билан киритилаётган ўзгартишлар аҳолининг ва тадбиркорлик субъектларининг микромолиявий хизматларга бўлган эҳтиёжини қондириш, шунингдек, тўлов қобилиятини ошириш, уларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ҳамда кўрсатилаётган микромолиявий хизматлар ҳажмининг ошишига ёрдам беради.

Иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида лойиҳа депутатларнинг фикр-мулоҳазалари, таклифлари асосида қайта ишланиб, пишиқ-пухта ҳолга келтирилди. Хусусан, қонун лойиҳасининг 4, 5 ва 6-моддаларида микромолиявий хизматлар ҳисобланган микрокредит, микрозайм ва микролизингнинг аниқ миқдорлари белгиланмоқда.

Мажлисда депутатларнинг шу ва бошқа бир қатор муҳим таклиф ҳамда мулоҳазалар тингланиб, қизғин муҳокама қилинди. Уларнинг аксарияти қонун лойиҳасида ўз аксини топди.


Кўришлар сони: 1638

Депутатлар минбари

Янгиликлар

02.12.2022
Муҳим масалалар муҳокама қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси аъзолари ҳамда Халқаро...

02.12.2022
Конституция ва жамоатчилик назорати

Конституциямиз мамлакатимизнинг асрий қадриятлари ва анъаналари, миллий қонунчилик ва менталитетини...

02.12.2022
Миллий марказда БМТ Хавфсизлик кенгаши Аксилтеррор қўмитаси экспертлари билан учрашув бўлди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов БМТ Хавфсизлик кенгаши...