Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Парламент қуйи палатасида қўмиталар тузилди

Парламент қуйи палатасида қўмиталар тузилди

2020 йил 22 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг мажлиси бўлиб ўтди. Унда янги парламент қуйи палатасининг қўмиталарини шакллантириш масаласи кўриб чиқилди.

Таъкидланганидек, кейинги йилларда Олий Мажлис қуйи палатасининг қонун ижодкорлиги фаолияти сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилди. Тўғридан-тўғри қўлланиладиган қонунларни қабул қилишга алоҳида эътибор қаратилди.

Галдаги вазифа эса, жорий чақириқдаги фаолият давомида ҳам қонун ижодкорлиги йўналишидаги ишларни янада кучайтириш ва самарадорлигини ошириш учун қонунчилик базасини тизимлаштириш, тўғридан-тўғри ишлайдиган қонунларни қабул қилиш амалиётини қарор топтириш, илғор хорижий давлатларнинг қонун ҳужжатларини қиёсий ўрганган ҳолда, қонунларни такомиллаштириш бўйича барча зарур чора-тадбирларни кўришни тақозо этади. Айниқса, қонун лойиҳаларини жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш, қонун лойиҳасидаги ҳар бир норма, аввало, халқнинг муҳокамасидан ўтказилиб, ундан кейингина тегишли хулосалар берилишига алоҳида эътибор қаратиш, энг муҳими, қонунлар қабул қилингандан сўнг уларнинг жойлардаги ижросини тизимли равишда таҳлил этиш, қабул қилинган ҳар бир қонун халққа нима наф бераётганини чуқур ўрганиш лозимлиги қайд этилди.


Шу билан биргаликда, парламент назорати йўналишидаги фаолиятни янада кучайтириш ва самарадорлигини оширишишга эришиш зарур. Бунда қўмиталарнинг ўрни ниҳоятга катта аҳамиятга эга.

Қайд этиш жоизки, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида”ги Қонуннинг 7-моддасига биноан, Қонунчилик палатаси томонидан унинг депутатлари орасидан палатанинг ваколатлари муддатига раис, унинг ўринбосари ва аъзолардан иборат таркибда қўмиталар тузилади.

Шунга мувофиқ, қўмита раиси, унинг ўринбосари ва қўмита аъзолари лавозимларига номзодлар кўрсатиш юзасидан таклифларни фракцияларнинг раҳбарлари ўзаро келишган ҳолда киритадилар.

Қонунчилик палатаси қўмитасининг раиси, унинг ўринбосари ва қўмита аъзолари палата мажлисида Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг кўпчилик овози билан сайланади.


Амалдаги ана шу тартиб-таомилларга мувофиқ, Қонунчилик палатаси томонидан унинг депутатлари орасидан палатанинг ваколатлари муддатига раис, унинг ўринбосари ва аъзолардан иборат таркибда қўмиталар тузилди. Унга кўра, парламент қуйи палатасида Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси, Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси, Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси, Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси, Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси, Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси, Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси, Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси, Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси, Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси, Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси тузилди.

Мажлисда Қонунчилик палатаси қўмиталарининг раиси, уларнинг ўринбосари, шунингдек қўмита аъзолари сайлангани тўғрисида Қонунчилик палатасининг қарорлари қабул қилинди.


Кўришлар сони: 509

Депутатлар минбари

Янгиликлар

17.02.2020
Ёшлар парламент аъзоларининг доимий эътиборида

Тошкент вилояти Зангиота туманидаги Маданият саройи ва 32-сонли умумий ўрта таълим мактабида “АКАДЕМИК...

17.02.2020
Экологик партия фракцияси аъзоларининг позицияси қандай?

2020 йил 17 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг...

17.02.2020
Давлат дастури лойиҳаси — фракция аъзолари эътиборида

Жорий йилнинг 17 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик...