Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Давлат божларининг ставкалари асоссиз оширилмайди

Давлат божларининг ставкалари  асоссиз оширилмайди

Парламент қуйи палатасининг 2019 йил 9 декабрда ўтказилган навбатдаги мажлисида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлашга қаратилган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

Кун тартибидаги масалалардан бири — “Давлат божи тўғрисида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда моддама-модда, бобма-боб кўриб чиқилди.

Таъкидлаш жоиз, мазкур қонун лойиҳаси Солиқ кодексининг янги таҳрирдаги лойиҳасини ишлаб чиқиш доирасида тайёрланган бўлиб, давлат божларини ундиришни тартибга солувчи 38 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ўзида бирлаштирган.

Қайд этилганидек, хорижий илғор амалиётни ўрганиш натижалари бўйича, юридик аҳамиятга молик ҳаракатларни амалга оширганлик ёки бундай ҳаракатлар учун ваколатли муассасалар ва мансабдор шахслар томонидан ҳужжатлар берганлик учун ундириладиган давлат божи Солиқ кодексининг янги таҳририни ишлаб чиқишда уни тартибга солиш предметидан чиқарилиб, алоҳида қонун лойиҳасига ўтказилди.

Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 2 сентябрдаги “Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида давлат божлари, йиғимлари ва бошқа мажбурий тўловлар фақат миллий валютада ундирилиши белгиланган. Консуллик йиғимлари бундан мустасно.

Ушбу Фармоннинг ижросини таъминлаш мақсадида, лойиҳа билан хорижий валютада белгиланган давлат божлари ставкалари қайта кўриб чиқилмоқда. Яъни, уларни базавий ҳисоблаш миқдоридан келиб чиқиб, сўм эквивалентида ундириш тартиби қонун лойиҳасида ўз аксини топган. Умуман олганда, давлат божи ставкалари ўзгаришсиз қолмоқда. Уларнинг миқдори қонун лойиҳаси иловасига мувофиқ белгиланади.

Эътиборлигиси, мазкур қонун лойиҳасида бир қатор турлар бўйича ставкалар пасайтирилиши ҳам кўзда тутилган. Хусусан, мол-мулкни ижарага бериш шартномасини тасдиқлаганлик ҳамда адлия органлари томонидан давлат рўйхатидан ўтказганлик учун тўланадиган давлат божларининг камайтирилиши белгиланмоқда.

Парламент қуйи палатасида ўтказилган бир қатор ишчи гуруҳи мажлисларида қонун лойиҳасини пишитиш жараёнида парламент аъзолари томонидан кўтарилган таклиф ва мулоҳазаларнинг аксарияти инобатга олиниб, лойиҳада ўз аксини топди.

Депутатлар таъкидлашича, давлат божининг аниқ миқдорлари қонун даражасида белгиланиши мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлигини оширади. Шунингдек, давлат божи ставкаларининг асоссиз оширилишига йўл қўйилмайди.


Кўришлар сони: 364

Депутатлар минбари

Янгиликлар

17.02.2020
Ёшлар парламент аъзоларининг доимий эътиборида

Тошкент вилояти Зангиота туманидаги Маданият саройи ва 32-сонли умумий ўрта таълим мактабида “АКАДЕМИК...

17.02.2020
Экологик партия фракцияси аъзоларининг позицияси қандай?

2020 йил 17 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг...

17.02.2020
Давлат дастури лойиҳаси — фракция аъзолари эътиборида

Жорий йилнинг 17 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик...