Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Бандихон тумани ташкил этилмоқда

Бандихон тумани ташкил этилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси ўтказилди. Унда депутатлар Сурхондарё вилояти таркибида Бандихон туманини ташкил этиш ҳамда Қизириқ, Бойсун ва Қумқўрғон туманлари ҳудудлари чегарасини ўзгартириш тўғрисидаги масалани кўриб чиқдилар.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 17-18 октябрь кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқларга мувофиқ киритилган ушбу масала мазкур ҳудудда ягона бошқарувни йўлга қўйган ҳолда, аҳоли учун ижтимоий-маиший қулайликлар яратишни назарда тутади.

Назарда тутилаётган ўзгаришларга кўра, Сурхондарё вилояти Қизириқ тумани ҳудудидаги “Бандихон”, “Бектепа”, “Обод турмуш”, “Полвонтош”, “Сарой”, “Бирдамлик”, “Чинор”, “Пахтакор”, “Навбаҳор”, “Фаровон”, “Баҳористон”, “Ўрғилсой”, “Гулбоғ”, “Қалдирғоч”, “Зевар”, “Хўжаипок”, “Обод юрт” ҳамда “Бағри кенг” маҳалла фуқаролар йиғинлари, Бойсун туманининг “Кўлқамиш” маҳалласи “Куба” қишлоғи, “Обикор” ҳамда Қудуқсой маҳалла фуқаролар йиғинлари, Қумқўрғон туманидаги “Давлатсой” маҳалласининг “Порлоқ” ва “Хурмазор” қишлоқлари, “Навруз” ҳамда “Бандихон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудлари ташкил этилаётган Бандихон тумани таркибига ўтказилади.

Депутатларнинг қайд этишича, бу ўзгаришлар ҳудудда қишлоқ хўжалиги, айниқса, чорвачиликни ривожлантиришга, аҳоли бандлигини таъминлашга, Сурхондарё вилоятининг деҳқончилик минтақаси ҳисобланган Бандихон туманини ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан янада тараққий эттиришга ижобий таъсир кўрсатади.


Кўришлар сони: 2391

Депутатлар минбари

Янгиликлар

16.09.2021
Болалар омбудсманининг ҳуқуқий мақоми кучайтирилмоқда

Халқаро тажрибага назар ташлайдиган бўлсак, бугунги кунда 20 дан ортиқ ривожланган давлатларда алоҳида...

16.09.2021
Озон қатламини ҳимоя қилиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳолати қандай?

Семинарда таъкидланганидек, Ўзбекистон дунё ҳамжамиятининг тўлақонли субъекти сифатида атроф муҳитни...

16.09.2021
Депутат номига сайловчилардан миннатдорчилик хати келди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси аъзоси Мавжуда...