Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Инвесторлар учун қандай шароитлар яратилади?

Инвесторлар учун қандай шароитлар яратилади?

2019 йил 21 ноябрь кунидаги Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар биринчи ўқишда “Инвестициялар тўғрисида”ги қонун лойиҳасини кўриб чиқдилар.

Нима учун мазкур қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш зарурияти туғилди? Ахир бугунги кунда мамлакатимизда инвестицион фаолият Ўзбекистон Республикасининг “Инвестиция фаолияти тўғрисида”ги, “Чет эл инвестициялари тўғрисида”ги ҳамда “Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида”ги қонунлари билан тартибга солинган. Юртимизда инвестицион муҳитни янада яхшилаш, тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш, инвесторлар ишончини мустаҳкамлаш бўйича амалий чоралар олиб кўриб борилмоқда. Бу мамлакат иқтисодиётини ривожланишида муҳим аҳамият касб этади.

Депутатларнинг таъкидлашича, инвесторлар учун қулай шарт-шароитларнинг яратилганига қарамай, улар билан ишлашда, айниқса, жойларда бюрократик тўсиқ ва ғовлар ҳали ҳам мавжуд. Бунга сабаб, инвесторларнинг ташаббуслари барча даражадаги ҳокимликлар томонидан лозим даражада қўллаб-қувватланмаслиги, бу борада вазирлик ва идоралар фаолияти аниқ мувофиқлаштирилмаганлигидир.

Шу муносабат билан, инвестицияларни жалб этиш ва уларни ҳимоя қилишдаги муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш, инвестициялар соҳасидаги асосий халқаро ҳужжатлар талабларига жавоб бера оладиган, инвестиция фаолиятини тартибга солиш бўйича самарали инвестиция сиёсатни амалга оширилишини таъминлашга қодир бўлган хорижий тажрибаларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган ягона қонунчилик ҳужжати доирасида барча амалдаги қонун ҳужжатларини мустаҳкамлаш имкониятини кўриб чиқиш муҳим аҳамият касб этади.

Мажлисда қайд этилганидек, қонун лойиҳаси бир қатор янгиликларни кўзда тутади. Улар жумласига халқаро тажрибани ўрганиш натижасида инвесторлар ва инвестицияларни ҳимоя қилиш ҳамда антиинвестициявий фаолиятни бартараф этишга қаратилган янги нормаларни киритиш назарда тутилмоқда. Ҳам маҳаллий, ҳам чел эл инвесторлари учун ягона ҳуқуқий режимнинг жорий этилиши режалаштирилмоқда.

Шунингдек, қонун лойиҳасида инвестиция, чет эл инвестициялари, инвестор, чет эл инвестори, инвестициявий фаолият, инвестициявий фаолият субъектлари, инвестициявий фаолият иштирокчилари, инвестиция кафолатлари сингари муҳим тушунчалар киритилган.

Депутатлар фикрича, “Инвестициялар тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг қабул қилиниши маҳаллий ва хорижий инвесторлар учун тенг шароитлар яратиш, соҳада амалдаги қонунчиликда мавжуд бўлган номутаносибликларнинг олдини олиш, бюрократик тўсиқларга барҳам бериш, инвесторлар билан ишлаш ва барча алоқадор давлат тузилмаларининг ишларини “ягона дарча” тамойили бўйича мувофиқлаштириш, ҳудудий инвестиция сиёсатини олиб боришда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ролини кучайтиришга шароит яратиб беради.  

Депутатлар қонун лойиҳасини такомиллаштириш юзасидан қатор таклифларни билдирдилар. Муҳокамалар якунларига кўра, парламент қуйи палатаси аъзолари биринчи ўқишдаги қонун лойиҳасини концептуал маъқулладилар. Масъул қўмитага лойиҳани иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида билдирилган таклифларни инобатга олиш топширилди.


Кўришлар сони: 1996

Депутатлар минбари

Янгиликлар

16.09.2021
Болалар омбудсманининг ҳуқуқий мақоми кучайтирилмоқда

Халқаро тажрибага назар ташлайдиган бўлсак, бугунги кунда 20 дан ортиқ ривожланган давлатларда алоҳида...

16.09.2021
Озон қатламини ҳимоя қилиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳолати қандай?

Семинарда таъкидланганидек, Ўзбекистон дунё ҳамжамиятининг тўлақонли субъекти сифатида атроф муҳитни...

16.09.2021
Депутат номига сайловчилардан миннатдорчилик хати келди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси аъзоси Мавжуда...