Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Қонун лойиҳаси қўмитага қайтарилди

Қонун лойиҳаси қўмитага қайтарилди

Мамлакатимизда бугунги кунга қадар овчилик ва ов хўжалиги соҳасидаги муносабатлар 10 дан ортиқ қонуности ҳужжатлари асосида ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиб келинади. Бу, ўз навбатида, ҳуқуқни қўллаш амалиётида турли қарама-қаршилик ва талқинларни келтириб чиқармоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 21 ноябрда ўтказилган навбатдаги мажлисида соҳадаги муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлашга қаратилган “Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда бобма-боб, моддама-модда муҳокама қилинди.

Таъкидлаш жоиз, мазкур қонун лойиҳаси жорий йилнинг 13 июнь куни парламент қуйи палатасининг мажлисида депутатлар томонидан биринчи ўқишда копцептуал жиҳатдан қўллаб-қувватланган эди. Ўтган вақт мобайнида масъул қўмита ҳамда ишчи гуруҳ томонидан лойиҳа юзасидан бир неча бор муҳокамалар ўтказилди, тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари иштирокида унинг қоида ва нормалари такомиллаштирилди. Норма ижодкорлиги талабларидан келиб чиқиб, лойиҳадан ҳаволаки нормалар чиқарилиб, тўғридан-тўғри ишлайдиган моддалар киритилди.

Шунингдек, қонун лойиҳасининг номи “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонундан келиб чиқиб, “Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида” деб ўзгартирилди. Қонун лойиҳасидаги асосий тушунчалари моддаларга сингдирилди. Шунингдек, ёввойи ҳайвонларнинг сони ҳамда тутилган ёввойи ҳайвонларни ҳисобга олиш, ёввойи ҳайвонларнинг сони ва турларини тартибга солиш, овчилик йўлланмаси ким томонидан белгиланиши аниқлаштирилди.

Қонун лойиҳасини пишиқ-пухта қилиш мақсадида билдирилган ҳар бир таклиф ва тавсиялар инобатга олинди. Шулардан келиб чиқиб, овчилик ресурслари ва овчилик ресурсларидан фойдаланувчилар, ов қилиш турлари ва уларни нима мақсадда амалга ошириш масалалари лойиҳада ўз аксини топди.

Шунингдек, халқаро тажрибани инобатга олган ҳолда, ҳалқаси, микрочипи, ёрлиқчаси, тамғаси бўлган ёввойи ҳайвонлар тутилганда овчилик хўжалигининг ваколатли шахсига ёки Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳудудий органига улар томонидан кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясига топшириш учун ахборот тақдим этилиши белгиланди. Лойиҳага овчилик хўжалигига ва инсоннинг хўжалик фаолиятига зарар етказувчи ёввойи ҳайвонларни отиш (тутиб олиш) учун зарарли ҳамда қутурган ҳайвонларни йўқ қилувчи бригадалардан овчилар жалб этилишига доир норма киритилди.

Депутатларнинг қайд этишича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши ов ҳайвонларидан оқилона фойдаланиш орқали атроф-муҳитни муҳофаза қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратилишига, ёввойи ҳайвонлар ҳисобини юритиш, уларни кўпайтириш ва тутиш нормаларини тартибга солиш устидан давлат назоратини кучайтиришга, ов туризмининг ривожлантирилишига ҳамда ов хўжаликлари ҳолатининг яхшиланишига олиб келади.

Қизғин баҳс-мунозаралар, тортишувларга бой бўлган мажлисда қонун лойиҳасини пишиқ-пухта қилиш мақсадида қўмитага қайтарилди.


Кўришлар сони: 1824

Депутатлар минбари

Янгиликлар

16.09.2021
Болалар омбудсманининг ҳуқуқий мақоми кучайтирилмоқда

Халқаро тажрибага назар ташлайдиган бўлсак, бугунги кунда 20 дан ортиқ ривожланган давлатларда алоҳида...

16.09.2021
Озон қатламини ҳимоя қилиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳолати қандай?

Семинарда таъкидланганидек, Ўзбекистон дунё ҳамжамиятининг тўлақонли субъекти сифатида атроф муҳитни...

16.09.2021
Депутат номига сайловчилардан миннатдорчилик хати келди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси аъзоси Мавжуда...