Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

ЭНДИ ЮРИДИК ШАХСЛАРНИНГ АТОМ ЭНЕРГИЯСИДАН ФОЙДАЛАНИШ СОҲАСИДАГИ ФАОЛИЯТИ ЛИЦЕНЗИЯЛАНАДИ

ЭНДИ ЮРИДИК ШАХСЛАРНИНГ АТОМ ЭНЕРГИЯСИДАН ФОЙДАЛАНИШ СОҲАСИДАГИ ФАОЛИЯТИ ЛИЦЕНЗИЯЛАНАДИ

Олий Мажлис қуйи палатасининг 2019 йил 29 октябрда бўлиб ўтган мажлисида кўриб чиқилган “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2001 йил 12 майда қабул қилинган “Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхати тўғрисида”ги 222-II-сонли қарорининг 1-иловасига қўшимча киритиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси парламент аъзолари томонидан атрофлича муҳокама этилди.

Мазкур қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикасининг “Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ, юридик шахслар томонидан атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолияти лицензияланишини белгилаб қўймоқда.

Хорижий мамлакатларнинг айни йўналишдаги қонунчилиги, хусусан, Россия Федерацияси ва Белорусь давлатларининг “Атом энергиясидан фойдаланиш тўғрисида”ги қонунлари нормалари ўрганилганида атом энергиясидан фойдаланиш соҳаси лицензияланиши белгилангани маълум бўлди. Қолаверса, Ўзбекистон Республикасининг “Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида”ги Қонуни 20-моддасига мувофиқ, юридик шахслар томонидан атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида олиб бориладиган фаолият лицензияланиши кўзда тутилган.

Шу муносабат билан, мазкур қонун лойиҳаси билан Ўзбекистон Республикаснинг “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2001 йил 12 майда қабул қилинган “Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхати тўғрисида”ги 222-II-сонли қарорининг 1-иловасига юридик шахслар томонидан атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида олиб бориладиган фаолият лицензияланишини назарда тутувчи қўшимча киритилмоқда.

Қонун депутатлар томонидан бирйўла уч ўқишда қабул қилинди.

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатаси Матбуот хизмати

 


Кўришлар сони: 1597

Депутатлар минбари

Янгиликлар

29.07.2021
Кун тартибидаги масалалар Парламент комиссияси томонидан атрофлича кўриб чиқилди

2021 йил 29 июль куни Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг инсон ҳуқуқлари...

28.07.2021
Қисқа сатрларда

Қонун ижодкорлиги фаолияти қонунчилик палатаси фаолиятининг энг муҳим, биринчи галдаги йўналишидир....

28.07.2021
Қисқа сатрларда

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ўз фаолиятини мамлакатимизда олиб борилаётган кўламдор ислоҳотлар, х...