Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

“Банкротлик” нега “тўловга қобилиятсизлик” атамаси билан алмаштирилмоқда?

“Банкротлик” нега “тўловга қобилиятсизлик” атамаси билан алмаштирилмоқда?

Парламент қуйи палатасининг 2019 йил 24 октябрдаги мажлисида кўриб чиқилган муҳим масалалардан яна бири — “Банкротлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда депутатлар томонидан ҳар тарафлама муҳокама қилинди.

Қайд этилганидек, ушбу лойиҳага асосан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг “Бизнес юритиш” йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори билан тасдиқланган “йўл харитаси” талабларидан келиб чиқиб, амалдаги қонунга қатор ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилмоқда.

Шу билан бирга, таклиф этилаётган қонун лойиҳасининг қабул қилиниши қонунларда давлат активларини бошқариш бўйича давлат органига аниқлик киритиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан хусусийлаштириладиган давлат мулки объектлари рўйхатини тўлдириш имконини беради. Ундан ташқари, лойиҳа бир қатор қонун ҳужжатлари нормаларини бажариш, Капитал бозорни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ҳуқуқий тартибга солишни мустаҳкамлаш ва яхлитлигини таъминлашга қаратилган.

Қонун билан “банкротлик” атамаси умумжаҳон тажрибаси талабларига мувофиқ “тўловга қобилиятсизлик” атамаси билан алмаштирилмоқда. Ундан ташқари, қонун лойиҳасида Иқтисодий судга мурожаат қилиш асослари белгиланиши билан бирга, “Иқтисодий суднинг суд санациясини жорий этиш тўғрисидаги ажрими, қарздорнинг банкротлик тўғрисидаги иш қўзғатилгунга қадар тузилган шартномалар бажарилишини тўхтатишга ёки бош тортишга асос бўла олмайди”, деган норма билан тўлдирилмоқда.

Тортишувлардан сўнг мазкур қонун лойиҳаси депутатлар томонидан концептуал жиҳатдан маъқулланди.


Кўришлар сони: 1578

Депутатлар минбари

Янгиликлар

27.09.2021
Хитой – Марказий Осиё:Ягона тақдир жамиятини шакллантиришда қонунчилик органларининг роли

Жорий йилнинг 27 сентябрь куни Марказий Осиё мамлакатлари парламентлари билан биргаликда “Хитой ...

24.09.2021
Масофавий тиббий хизматлар сифатини ошириш масаласи муҳокама қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологялари ...

24.09.2021
Халқаро нотариуслар иттифоқи вакиллари Қонунчилик палатасида бўлди

Бугун, 24 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг Хал...