Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Оилавий тадбиркорлик фаолияти доираси янада кенгаймоқда

Оилавий тадбиркорлик фаолияти доираси  янада кенгаймоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 24 октябрдаги мажлисида масъул қўмита вакилиги кун тартибига «Оилавий тадбиркорлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳасини ҳам киритишни таклиф этди.

Ушбу таклиф депутатлар томонидан маъқулланди.

Биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан кўриб чиқилган мазкур қонун лойиҳаси муҳокамасида қайд этилганидек, кейинги йилларда мамлакатимизда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш, оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ёшларнинг бизнес ғояларини амалга оширишга ҳар томонлама кўмаклашиш борасида қатор чоралар кўрилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 июндаги “Ҳар бир оила — тадбиркор” дастурини амалга ошириш тўғрисида”ги,
2018 йил 14 июлдаги “Аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
ва 2019 йил 7 мартдаги “Ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорлари соҳадаги кўплаб масалаларни ҳал қилишда муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда.

Ҳудудларда оилаларни оилавий тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилишга, уларнинг барқарор ва қўшимча даромад манбаига эга бўлишига, миллий ҳунармандчилик янада ривожланишига, хотин-қизларнинг тадбиркорлик ташаббуслари амалга оширилишига, ёш тадбиркорларнинг истиқболли ғоялари ва лойиҳалари рўёбга чиқишига ҳамда шу асосда аҳолининг бандлиги таъминланишига замин яратилмоқда.

Мазкур қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикасида оила институтини мустаҳкамлаш концепциясини амалга ошириш ҳамда оилавий бизнесни келажакда ривожлантириш йўли билан оилаларнинг фаровонлиги ҳамда турмуш даражасини юксалтириш мақсадида ишлаб чиқилди.

Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг даромад топишга қаратилган муайян меҳнат фаолияти билан шуғулланишига, оилавий тадбиркорлик ривожланишига ҳар томонлама кўмаклашиш ва мазкур йўналишдаги ишларни такомиллаштириш
ва тизимли ташкил этиш ушбу лойиҳанинг асосий мақсади ҳисобланади.

“Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги Қонунига киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлардан қуйидагилар кўзда тутилмоқда:

-         юридик шахс ташкил этмаган ҳолда, оилавий тадбиркорлик субъектлари
3 нафаргача доимий ишчиларни ёллашга ҳақлилиги;

-         оилавий корхона бошлиғини сайлаш (тайинлаш) ва озод қилиш;

-         оилавий корхона иштирокчилари таркибини ўзгартириш масаласини кўриб чиқиш ва ҳал қилиш;

-         оилавий корхона иштирокчилари томонидан унинг устав фондига киритиладиган мол-мулкнинг умумий қийматини аниқ кўрсатган ҳолда белгилаш тартиби;

-         нотурар-жой бино-иншоотларидан фойдаланилганда коммунал тўловлар учун тўлов аҳоли учун белгиланган тарифлар бўйича ва шартлар асосида амалга оширилиши белгиланган.

Мазкур қонун лойиҳаси қабул қилиниши натижасида аҳоли бандлигини таъминлаш кўрсаткичини ошириш ҳамда оилавий тадбиркорликни янада ривожлантириш орқали аҳоли турмуш даражасини яхшиланади.


Кўришлар сони: 2563

Депутатлар минбари

Янгиликлар

27.09.2021
Хитой – Марказий Осиё:Ягона тақдир жамиятини шакллантиришда қонунчилик органларининг роли

Жорий йилнинг 27 сентябрь куни Марказий Осиё мамлакатлари парламентлари билан биргаликда “Хитой ...

24.09.2021
Масофавий тиббий хизматлар сифатини ошириш масаласи муҳокама қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологялари ...

24.09.2021
Халқаро нотариуслар иттифоқи вакиллари Қонунчилик палатасида бўлди

Бугун, 24 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг Хал...