Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

ДЕПУТАТЛАР ҲУКУМАТ АЪЗОЛАРИГА ПАРЛАМЕНТ СЎРОВИНИ ЮБОРИШГА ҚАРОР ҚИЛДИ

ДЕПУТАТЛАР ҲУКУМАТ АЪЗОЛАРИГА ПАРЛАМЕНТ СЎРОВИНИ ЮБОРИШГА ҚАРОР ҚИЛДИ

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 22 октябрда бўлиб ўтган мажлисида депутатлар қонун лойиҳаларини муҳокама қилиш баробарида ўз ваколатларидан фойдаланиб, бошқа долзарб масалаларни ҳам кўриб чиқдилар.

Хусусан, мажлисда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Абдуҳакимовга «Ўзбекистон Республикасида онкологик
беморларга тиббий ёрдам кўрсатишни янада такомиллаштириш, хусусан минтақалараро «хоспис»ларни ташкил этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровини юборишга қарор қилдилар.

Шунингдек, парламент аъзоларининг таклифига биноан, Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Н.Ҳусановга «Аҳолини иш билан таъминлаш доирасида меҳнат мигрантларини қўллаб-қувватлаш, фуқароларнинг чет элларда меҳнат қилишига доир қонун ҳужжатларини такомиллаштириш, шунингдек ташқи меҳнат миграцияси бўйича халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида вазирлик томонидан кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида»ги парламент сўрови юбориладиган бўлди.


Кўришлар сони: 1648

Депутатлар минбари

Янгиликлар

29.07.2021
Кун тартибидаги масалалар Парламент комиссияси томонидан атрофлича кўриб чиқилди

2021 йил 29 июль куни Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг инсон ҳуқуқлари...

28.07.2021
Қисқа сатрларда

Қонун ижодкорлиги фаолияти қонунчилик палатаси фаолиятининг энг муҳим, биринчи галдаги йўналишидир....

28.07.2021
Қисқа сатрларда

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ўз фаолиятини мамлакатимизда олиб борилаётган кўламдор ислоҳотлар, х...