Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

МИГРАНТЛАР МАНФААТЛАРИ ҲАМ ҚОНУНИЙЛАШТИРИЛМОҚДА

МИГРАНТЛАР МАНФААТЛАРИ ҲАМ ҚОНУНИЙЛАШТИРИЛМОҚДА

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 22 октябрдаги мажлисида депутатлари бугунги кунда ҳамманинг диққат-марказида турган, долзарб аҳамият касб этаётган аҳолини иш билан таъминлаш масаласига эътибор қаратдилар. Аҳоли бандлигини таъминлаш борасида мамлакатимиз Президенти томонидан белгилаб берилган қатор вазифа ва топшириқларни ўзида қамраб олган янги таҳрирдаги “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокамаси қизғин кечди.

Таъкидланганидек, ҳамма замонда ҳам одамларни ишли қилиш, аҳолининг доимий даромад манбаига эга бўлишини таъминлаш — давлатнинг нафақат иқтисодий аҳволини яхшилашда, балки жамиятда тинчлик, хотиржамлик, фаровонлик муҳити қарор топишида муҳим омил бўлиб келган. Бандлик масаласининг шундай долзарб жиҳатлари борки, уни қонунчиликда акс эттирмасдан, меҳнат қонунчилигини такомиллаштирмасдан туриб, кўзланган натижага эришиб бўлмайди.

Хўш, янги таҳрирдаги қонун лойиҳаси халқимизга нима беради?

Аввало айтиш жоизки, мазкур қонун лойиҳаси парламент қуйи палатасига келиб тушганидан бери масъул қўмитага уни жойларда халқимиз, жамоатчилик, мутахассислар, экспертлар ўртасида кенг муҳокамадан ўтказиш вазифаси топширилди. Лойиҳа сиёсий партиялар фракцияларида ҳар томонлама муҳокама қилинди.

Мажлисда таъкидланганидек, мамлакатимиз Президентининг 2019 йил 17 январдаги Фармонига асосан ишлаб чиқилган ушбу лойиҳанинг яратилишига бир нечта объектив сабаблар туртки бўлди. Аввало, 1998 йилда қабул қилинган амалдаги Қонун меҳнат бозорининг ҳозирги ҳолати ва воқеликни акс эттирмас эди. Меҳнат ва бандлик соҳасидаги мавжуд муаммоларни, долзарб масалаларни ҳал қилишга қаратилган амалдаги нормалар қарийб яроқсиз ҳолга келган эди. Қолаверса, меҳнат бозорини тартибга солишнинг янги воситалари, хусусан, тадбиркорликни рағбатлантириш, ўзини ўзи банд қилиш, шахсий томорқа участкаларини ривожлантириш ва ишсизларни касб-ҳунарга қайта ўқитиш, иш стажини ҳисобга олишда янги ахборот тизимларидан фойдаланиш кабилар борасида қонунчилигимиз реал ҳаётдан ортда қолаётган эди.

Ҳолбуки, кейинги 20 йил ичида меҳнат бозорида жиддий ўзгаришлар рўй берганини ҳисобга олсак, самарасиз, эскирган норма ва қоидалардан иборат бўлиб қолган айни соҳадаги қонун ҳужжатларини янгилашга табиий эҳтиёж туғилиб, ҳаётий зарурат нақадар ортганини англаш қийин бўлмайди. Меҳнат миграциясини тартибга солиш билан боғлиқ янги муносабатларни қонуний тартибга солиш даври аллақачон келгани барчага маълум.

Айни мақсадга эришиш учун қонунда бандлик соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширишнинг молиявий воситалари ҳисобланган Жамоат ишлари жамғармаси, Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқаролар ҳуқуқлари ва манфаатларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси каби тузилмалар фаолияти аниқ-тиниқ белгилаб берилмоқда.

Эътиборли жиҳати, мазкур қонун лойиҳасининг асосий хусусияти ва ажралиб турадиган жиҳати, у тўғридан-тўғри амал қилувчи нормалардан ташкил топган. Яъни, лойиҳа 3 та қонун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12 та фармон ва қарорида, Вазирлар Маҳкамасининг бандлик ва меҳнат бозорини тартибга солиш, меҳнат миграциясини ташкил этиш бўйича қабул қилинган 40 дан зиёд меъёрий ҳужжатларида кўзда тутилган ҳуқуқий нормаларни ўзида жамлаган.


Кўришлар сони: 1871

Депутатлар минбари

Янгиликлар

27.09.2021
Хитой – Марказий Осиё:Ягона тақдир жамиятини шакллантиришда қонунчилик органларининг роли

Жорий йилнинг 27 сентябрь куни Марказий Осиё мамлакатлари парламентлари билан биргаликда “Хитой ...

24.09.2021
Масофавий тиббий хизматлар сифатини ошириш масаласи муҳокама қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологялари ...

24.09.2021
Халқаро нотариуслар иттифоқи вакиллари Қонунчилик палатасида бўлди

Бугун, 24 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг Хал...