Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

ТУШОВИ УЛОВИДАН ҚИММАТ БЎЛМАЙДИ

ТУШОВИ УЛОВИДАН ҚИММАТ БЎЛМАЙДИ

Аввал хабар берганимиздек, «Тадбиркорлик субъектларини тугатиш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси дастлаб 2019 йилнинг 30 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида депутатлар томонидан концептуал жиҳатдан маъқулланган эди.

Парламент қуйи палатасининг жорий йил 22 октябрь куни ўтказилган навбатдаги мажлисида халқ вакиллари мазкур қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда кўриб чиқишда ўзаро жонли баҳсга киришиб кетдилар.

Мажлисда таъкидланганидек, муҳокама этилаётган қонун лойиҳаси тадбиркорлик субъектлари фаолиятини тугатиш жараёнларини тартиб ва таомилларини янада соддалаштириш, шаффофлигини оширишга қаратилган.

Маълумки, юртимизда давлатимиз раҳбари томонидан тадбиркорликни ривожлантиришга катта эътибор берилаётгани боис, соҳадаги кўплаб муаммоларга ечим топилмоқда. Соҳадаги бюрократик тўсиқлар бартараф этилиб, шароитлар яхшилангани туфайли ҳозирда муайян тадбиркорлик субъектини ташкил қилиш учун бир неча соат вақт кифоя қилади. Аммо амалиётда тадбиркорлик субъектлари орасида давлат рўйхатидан ўтгач, ўз фаолиятини давом эттирмайдиганлари ҳам оз эмас. Яъни, сон бор, сифат масаласи ҳаминқадар. Фаолият кўрсатмайдиган тадбиркорлик субъектлари эса, на ўзига, на давлатга фойда келтиради. Фаолиятини тугатиш эса, осон иш эмас. Бошқача айтганда, амалдаги қонун ҳужжатларида тадбиркорлик субъектларини ташкил этишга етарлича имконият яратилган, бироқ уни тугатиш механизмлари ниҳоятда мураккаб, қийин ва жуда кўп вақт талаб қиладиган жараён эди. Фақат шу сабабли тадбиркорликка қўл уришга қарор қилган ўн минглаб фуқаролар рўйхатдан ўтмай фаолият юритишни афзал кўрадилар.

Мазкур қонун лойиҳасига кўра, тадбиркорлик субъектларини тугатишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган деб ҳисоблаш учун асос бўладиган муддат тўққиз ойни ташкил этиши белгиланмоқда. Яъни, эндиликда тадбиркорлик субъекти шунча муддат фаолият юритмаса, тугатилиши учун асос яратилмоқда.

Шу билан бир қаторда, лойиҳа билан молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган корхоналар давлат солиқ хизмати органининг тақдимномасига асосан, рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан Тадбиркорлик субъектларининг Ягона давлат реестридан уч йил муддатга ҳаракатсиз режимга ўтказилиши белгиланмоқда. Ҳаракатсиз режимига ўтказилган корхоналар фаолияти уч йил давомида тикланмаган тақдирда рўйхатдан ўтказувчи орган уларни тадбиркорлик субъектларининг Ягона давлат реестридан чиқариб юборади. Яъни, тадбиркорлик соҳасида “ўлик жон”ларга барҳам берилади.

Шулардан келиб чиқиб, лойиҳа парламент қуйи палатаси томонидан муҳокама этилиб, тегишли қарор қабул қилинди.


Кўришлар сони: 2858

Депутатлар минбари

Янгиликлар

27.09.2021
Хитой – Марказий Осиё:Ягона тақдир жамиятини шакллантиришда қонунчилик органларининг роли

Жорий йилнинг 27 сентябрь куни Марказий Осиё мамлакатлари парламентлари билан биргаликда “Хитой ...

24.09.2021
Масофавий тиббий хизматлар сифатини ошириш масаласи муҳокама қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологялари ...

24.09.2021
Халқаро нотариуслар иттифоқи вакиллари Қонунчилик палатасида бўлди

Бугун, 24 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг Хал...